Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2022, Тошкент вақти: 22:34

АҚШ Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари Россияга қарши санкцияларни ошкор қилишга чақирди


АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот чоғида

АҚШ миллий хавфсизлик хизматининг бир гуруҳ собиқ амалдорлари президент Жо Байденни Россия Украинага ҳужум қилса, унга қарши санкциялар эълон қилишга чақирди.

Бу ҳақда хабар берган Associated Pressга кўра, баёнотни имзолаганлар орасида АҚШнинг Россиядаги собиқ элчилари Майкл Макфол ва Александр Вершбоу ҳамда Киевдаги бир неча элчилар бор.

Ҳужжат муаллифларига кўра, эҳтимолий иқтисодий санкциялар тафсилотларининг ошкор этилиши Кремлнинг вазиятни издан чиқаришга қаратилган ҳаракатларини амалга оширишдан сақлайди ва бу қарорга ўз таъсирини ўтказади.

30-декабр оқшомида Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқот қилишди.

Оқ Уй суҳбатдан сўнг Жо Байден Владимир Путинни Украина атрофидаги кескин вазиятни юмшатишга чақиргани ва АҚШ ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан “Украинага қарши кейинги тажовузга қатъий жавоб беришини” очиқ айтганини маълум қилди. Кремлнинг таъкидлашича, Москва "НАТОнинг шарққа ҳаракатланишига ва Россия чегараларига яқин жойда таҳдид солувчи қурол тизимлари жойлаштирилишига қарши қатъий ҳуқуқий кафолатлар" қидирмоқда.

Бундан ташқари, Германия канцлери Олаф Шолц ҳам ватандошларига қилган янги йил мурожаатида Украинадаги хавфсизлик ҳолатини тилга олди. У Европа Иттифоқи янги таҳдидлар олдида турганини таъкидлаб, чегаралар дахлсизлиги музокара предмети бўла олмаслигини эслатиб қўйди.

2021-йилнинг кузида оммавий ахборот воситалари разведка маълумотларига таяниб, Украина билан чегарада рус қўшинлари тўплангани ҳақида хабар беришганди. Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари Москва ҳарбий босқинга тайёрланаётганини тахмин қилмоқда. Кремл бу баёнотларни рад этиб, АҚШ ва НАТОдан хавфсизлик кафолатларини, хусусан, НАТОни шарқ томон кенгайтирмаслик ва ҳарбий альянсга собиқ Иттифоқ республикалари киритмасликни талаб қилди.

Хавфсизлик кафолатлари бўйича Россия, АҚШ ва НАТО музокаралари январ ойига мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG