Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2022, Тошкент вақти: 20:57

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошди


7 январ куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани қайд этилди.

Бир суткада ташхис қўйилган беморлар сони 100 дан ортиқ кишига кўпайиб, 146 нафардан 251 нафарга етди. Бу маълумотларни Санитария-эпидемиология ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг Эмлаш ва иммуннопрофилактика бўлими мудираси Дилором Турсунова “Подробно.уз” нашри мухбирларига маълум қилди.

Турсунованинг айтишича, касалланганлар сонини кескин кўпайиши омикрон штамми билан боғлиқ эмас. У Ўзбекистонда дам олиш кунлари ўзоққа чўзилиб, йирик ташкилот ва корхоналар ишламагани, одамлар ишга чиқиши билан касалланиш ҳолатлари кўпая бошлаганини маълум қилди.

"Омикрон штамми Ўзбекистонда ҳали аниқланмаган. Аммо бу келажакда уни четдан олиб кириш мумкин эмас, дегани эмас, шунинг учун ҳам барча санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш, шунингдек, эмлаш керак. Агар биз ушбу талабларга амал қилсак. касаллик осон бўлади. " дейди шифокор.

XS
SM
MD
LG