Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:19

Саккизта автотранспорт корхонаси кимошди савдосига қўйилади


Ўзбекистондаги саккизта давлат автомобил транспорти корхонаси кимошди савдосига қўйилади.

Уларнинг рўйхати “Автомобил транспорти соҳасидаги давлат корхоналарига хусусий секторни жалб этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори иловасида келтирилган.

Улар орасида:

Автотранс Чимбой (Қорақалпоғистон);

Автотранс Қарши (Қашқадарё вилояти);

Автотранс Косонсой (Наманган вилояти);

Автотранс Ургут (Самарқанд вилояти);

Автотранс Хоразм (Хоразм вилояти);

Автотранс Ангор (Сурхондарё вилояти);

Нурафшон Автотранс Сервис (Тошкент вилояти);

Транс Авто Қарши (Қашқадарё вилояти).

Ушбу корхоналар даромадсиз деб ҳисобланиб, e-auksion платформаси орқали баҳоланган қиймат бўйича ким ошди савдосига қўйилади. Харидор бир қатор инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига олиши белгиланди.

Хусусан, сотиб олинган корхона камида беш йил давомида йўловчи ташишни амалга ошириши, уларни асосан қишлоқларни туман ва вилоят марказлари билан боғловчи ҳудудларда ташкил этиши шарт.

2022 йил давомида автомобиллар GPS-трекерлар ва электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш мосламалари билан жиҳозланиши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG