Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:54

Германия Қозоғистонга қурол етказиб беришни вақтинчалик тўхтатди


Германия ҳукумати Қозоғистонга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартномаларни вақтинча тасдиқламай туради.

Бу ҳақда ГФР вазирлар маҳкамасидаги манбасига таяниб шанба куни хабар берган DPA Германия ахборот агентлигига кўра, бундай маҳсулотларни Қозоғистонга экспорт қилмаслик чоралари кўрилган. Бу қарорнинг бошқа тафсилотлари очиқлангани йўқ.

Ўтган йили Германия Қозоғистон билан умумий қиймати 2, 2 миллион евро бўлган мудофаа маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 25 та шартномани тасдиқлаган эди.

Германиядан қурол экспортининг умумий ҳажми 2021 йилда 9 миллиард еврони ташкил этди ва унинг ярмидан кўпи Миср давлатига тўғри келди.

XS
SM
MD
LG