Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2022, Тошкент вақти: 15:37

Байден ва Зеленский йил бошидан буён иккинчи марта телефон орқали сўзлашишди


Байден ва Зеленский ўтган йил сентябрида Оқ уйдаги музокаралар пайти. Вашингтон, 1 сентябрь, 2021

АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Володимир Зеленский билан яна бир бор телефон орқали мулоқот қиларкан, Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда Вашингтон ва иттифоқчилари унга “қатъий жавоб” беришга тайёрлигини тасдиқлади.

Жумладан, Байден Қўшма Штатлар Киевга қўшимча иқтисодий кўмак бериш ҳақида ўйлаётганини айтди. Бу уруш хавфи манзарасида Украинада молиявий вазият ёмонлашгани билан боғлиқ.

Володимир Зеленский “Твиттер”даги саҳифасида Байден билан телефонда узоқ суҳбатлашганини, мулоқот чоғида кескинликни бартараф этишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишгани ва келгусидаги ҳаракатларни келишиб олишганини билдирди.

“РБК Украина” қайд этишича, икки президент шу билан январда иккинчи ва сўнгги икки ойда учинчи марта телефон орқали мулоқот қилишган. Музокаралар изчил тус олишига Россиянинг Украина билан чегараолди ҳудудларда 100 минг нафардан ортиқ аскар тўплаганига доир маълумот сабаб бўлмоқда.

Сўнгги пайтларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши муқаррарлиги ҳақида баралла гапира бошлади.

XS
SM
MD
LG