Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2022, Тошкент вақти: 03:24

Bloomberg: АҚШ ва ЕИ Россиядан нефть импортини чеклаш имкониятларини муҳокама қилмоқда


АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари ЕИнинг Россиядан нефт импортини чеклаш ва Москванинг хомашё сотишдан оладиган даромадини камайтириш бўйича мумкин бўлган чораларни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg ЕИдаги аноним манбаларига таяниб хабар берди.

Муҳокама қилинаётган вариантлар орасида Россиядан нефт олишни тўлиқ тақиқлаш, нархларни чеклаш ва Россиянинг Украинадаги уруш бошланганидан бери олган даромадларини ушлаб турадиган ҳисоб-китоб механизмларини йўлга қўйиш киради.

Bloomberg манбаларидан бирига кўра, музокаралардан мақсад Россия президенти Владимир Путинга қандай “энг кучли зарба” берилиши мумкинлигини аниқлашдан иборат.

Европа Иттифоқининг нефт импортини тақиқлаши хом ашё нархининг кескин ошишига олиб келади ва Кремлга янада кўпроқ даромад келтириши мумкин. Будан эса АҚШ хавотир билдирган.

Bloomberg манбаларига кўра, Европа Иттифоқи кейинги ҳафтадаёқ Иттифоққа аъзо мамлакатлар муҳокамасига таклифлар киритиши мумкин.

Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг фикрича, Европа Иттифоқи мамлакатлари дизел ёқилғиси ва бошқа маҳсулотларга эмбарго қўйишдан кўра, нефть импортини чеклаш бўйича консенсусга эришиш осонроқ бўлади.

XS
SM
MD
LG