Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:54

Ирина Верещук: Россия украин фуқароларини ҳарбий асирларга алмаштиришга ҳаракат қилган


Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верещук.
Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верещук.

Россия украиналик фуқароларни Женева конвенциясига зид тарзда россиялик ҳарбий асирларга алмаштиришга ҳаракат қилган.

Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верещук BBC билан суҳбатда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу украиналиклар Россияга куч билан олиб кетилган ва Россия томони дастлаб уларни алмашиш учун гаровга қўйишни режалаштирган. Бироқ Украина буни рад этди ва Россиядан асирга олинган Украина фуқароларини қайтаришни талаб қилди.

"Биз мингдан ортиқ одам гаровга олинганини биламиз, улардан деярли 500 нафари аёл. Улар Курск, Брянск, Рязань, Ростов қамоқхоналари ва ҳибсхоналарида эканликларини ҳам биламиз", - деди Верещук.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосарига кўра, Россия асирга олинган Украина фуқароларини озод қилишни кечиктирмоқда.

Верещукнинг сўзларига кўра, яқинда Украинага Россиядан тўққиз нафар тинч аҳоли вакиллари оғир жароҳатлар билан жўнатилган, улар орасида Россияда оёқ-қўллари ампутация қилинганлари ҳам бор. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, уларнинг баъзиларида аниқ қийноқ белгилари бўлган.

XS
SM
MD
LG