Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2022, Тошкент вақти: 01:03

АҚШ: G20 Путин билан муносабатларини аввалгидай давом эттира олмайди


2014 йилда Австралияда G20 саммити пайти урушга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

АҚШ мулозимларининг таъкидлашича, дунё Россия президенти Владимир Путинга аввалгидек муносабатда бўла олмайди.

Индонезия ноябрь ойида бўлиб ўтадиган G20 - "Катта йигирматалик" саммитига Путинни, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленскийни таклиф қилди.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки, АҚШ президенти Жо Байден Путиннинг иштирокига “ўз қаршилигини очиқ билдирди”, “украиналикларнинг иштирокини олқишлайди” деб айтди.

Унинг таъкидлашича, Бали оролида бўлиб ўтадиган саммитга таклифнома Украинага бостириб киришдан аввал Россияга юборилган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жалина Портер халқаро майдонда Россия билан "аввалгидай муносабатда бўла олмаймиз" дея баёнот берди.

У АҚШ саммитда иштирок этишни режалаштиряптими ёки йўқлигини айтмади.

XS
SM
MD
LG