Линклар

Шошилинч хабар
06 июн 2023, Тошкент вақти: 11:28

БМТ: Уруш бошланганидан бери 5,5 млн.дан ортиқ одам Украинани тарк этди


Уруш бошланганидан бери 5,5 млн нафардан зиёд киши Украинани тарк этди, дейилади БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги маълумотномасида.

Уларнинг аксари – 3 млн.дан ортиқ одам Польшага чиқиб кетган. Шунингдек, 825 мингдан зиёд киши Руминияга, 681 минг киши – Россияга, 530 минг киши – Венгрияга, 447 минг киши – Молдовага, 379 минг киши – Словакияга ва 25 минг киши Беларусга кўчиб ўтган.

Агентлик Шенген ҳудудида одамлар эркин кўчиб юришига эътибор қаратган, шу боис маълумотномада Венгрия, Польша ҳамда Словакия чегараларини кесиб ўтган кишилар сони акс этган. Ушбу мамлакатлар Украина билан чегарадош. Кўплаб украиналиклар чегарадан ўтгач бошқа мамлакатларга чиқиб кетишган, дейилади агентлик сайтида.

2022 йил бошларида Украина ҳудудида 41 млн киши истиқомат қиларди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотига кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинада 2889 киши нобуд бўлган, яраланганлар сони эса 3235 кишини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG