Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 14:02

Ўзбекистонда кучли ёғингарчилик: Тошкент кўчаларини сув босди


4 май куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани кўчалари сувга тўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда пойтахтдаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Акушерлик ва гинекология институтлари жойлашган чорраҳада Йўл патрул хизмати ходимларининг машиналарни тартибга чиқираётгани, ҳайдовчиларга йўл-йўриқ кўрсатаётгани англашилади.

Бесаранжомлик фонида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Иргашевларни ҳам кўриш мумкин. Улар муаммонинг қай тариқа юзага келгани билан қизиқаркан, мутасаддилар ёғингарчилик миқдорининг нормадан кўп ёғиши ва дренаж тизимининг буткул ишламаслигини сабаб қилиб кўрсатишади.

“Хайриятки, ёмғир Мирзо Улуғбек тумани ҳудудига сезиларли даражада кўпроқ ёғди. Бундай ҳолат бошқа туманларда кузатилмади. Аксинча, Яшнобод, Олмазор ва Чилонзордаги туннель ва кўприклар сувга тўларди. Шаҳарда дренаж ва канализация тизими мутлақо талабга жавоб бермайди” дейди мутасаддилардан бири.

Республика Гидрометеорология хизматига кўра, пойтахтда жала қуйиши 5 апрель куни тушдан сўнг ҳам кузатилиши мумкин.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати пойтахтни Фарғона водийси билан боғловчи довондаги об-ҳаво шароити муносабати билан Тошкент-Андижон-Тошкент поездининг ҳозирча бир кунга тўхтатилгани ва йўловчиларга чипта пуллари қайтарилганини хабар қилди.

Синоптикларнинг тахминича, сўнгги бир неча кунда мамлакатнинг тоғ олди минтақаларида кучли сел келиб, табиий офатлар кузатилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG