Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2022, Тошкент вақти: 11:19

Лукашенко Украинадаги уруш чўзилиб кетишини кутмаганини иддао қилди


Александр Лукашенко Associated Press агентлиги блан суҳбатда.

Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко Россиянинг Украинадаги “амалиёти” чўзилиб кетади деб ўйламаган. Associated Press агентлигига берган интервьюсида у айнан шундай деди.

Лукашенко интервью чоғида “амалиёт чўзилиб кетганини фаҳмлаб турган”ини, аммо “мавзудан чуқур хабардор эмас”лиги сабабли ҳарбий ҳаракатлар Россия айтгани каби, режа бўйича бўлаётгани ёки йўқлигини билмаслигини айтди.

АР Лукашенко “уруш” сўзини ишлатмасликка уринганига диққат қилган. Агентлик ёзишича, Лукашенко Москва агрессиясини умуман олганда маъқуллайди, чунки, ўз таъбирича, “урушни Киев қўзғаган”. Айни чоғда у Украинада ядровий қурол қўлланишига қарши гапирди, аммо Путиннинг шунақа режаси бор-йўқлигини тасдиқлай олмади.

Интервьюда Беларусь раҳбари куни кеча бошланган ҳарбий машқларга тўхталаркан, мамлакат ҳеч кимга таҳдид қилмаслигига ваъда берди: “Уруш чиқариш Беларусь давлати манфаатларига тўғри келмайди. Шундай экан, Ғарб хотиржам ухлайверсин”.

24 февралдан сўнг Беларусь қўшинлари бир неча бор юқори шайлик ҳолатига келтирилди. Орада мамлакат Россия армияси тарафида Украинага қарши урушга қўшилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо беларус ҳарбийлари бу урушда бевосита иштирок этганича йўқ.

XS
SM
MD
LG