Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 23:11

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Европа Иттифоқи Украинага яна 500 миллион евролик ҳарбий ёрдам кўрсатади

Бу ҳақда журналистларга Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель маълум қилди. Германияда ўтаётган G7 саммитида иштирок этаётган Боррель бу пулга Киев танк ва артилерия каби оғир қуролларни сотиб олишини таъкидлади. Бу билан ЕИнинг Украинага кўрсатган ҳарбий кўмаги миқдори 2 миллиард еврога етади.

Боррель саммитда “Россияга жиддий босим кўрсатиш учун” иқтисодий санкцияларни кучайтиришга чақирди. Расмий Россия нефтини Европа Иттифоқига олиб кирилишига эмбарго қўйиш масаласида “оптимистик позицияда” эканини таъкидлади.

Киевда 13 май куни Украина фуқаросини ўлдирганликда айбланаётган илк рус ҳарбийсига нисбатан суд бошланиши кутилмоқда

Терговнинг билдиришича, 2022 йилнинг 28 февралида сержант Вадим Шишмарин велосипедда мобил телефонида гаплашиб кетаётган 62 ёшли фуқарони бошидан отиб ўлдирган. Бу воқеа Сумск вилоятининг Чупаховка посёлкасида содир этилган. 21 ёшли Шишмаринни Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси (“Уруш қонунлари ва тартибларини бузиш”) асосида судлашади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши россиялик ҳарбийларга қарши айбловлар текширилишига оид резолюцияни маъқуллади

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган россиялик ҳарбийларга қарши айбловларни текширишга оид резолюцияни маъқуллади.

Бу ерда гап вақтинча Россия кучлари назорати остида қолган аҳоли пунктларида содир этилмиш жиноятлар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақида бормоқда.

Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Киев талабномасига кўра чақирилган махсус сессиясида овозга қўйилган резолюцияни 33 та давлат вакиллари ёқлаб чиқишган. Хитой ва Эритрея резолюцияга қарши овоз берган. Кенгашга аъзо 47 та давлатнинг 12 таси эса овоз беришдан тийилган – улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Резолюцияда БМТ вакиллари томонидан Украинада ҳужжатлаштирилган ўқотар қуролдан фойдаланиш, қийноқ, жинсий зўравонлик ва бошқа шафқатсизлик ҳолатлари эслатиб ўтилган.

Украина 38 нафар оғир ярадорни “Азовстал”дан эвакуация қилиш бўйича музокара олиб бормоқда

Ирина Верешчук
Ирина Верешчук

Украина расмийлари қамалдаги Мариуполда жойлашган “Азовстал” заводидан оғир ярадор жангчиларни россиялик асир ҳарбийларга алмаштириш эвазига эвакуация қилиш борасида россияликлар билан “жуда мураккаб музокаралар”ни олиб бормоқда. Бу ҳақда Украина бош вазирининг ўринбосари Ирина Верешчук маълум қилди.

Мулозима оммага танилган айрим шахсларнинг баёнотлари музокара жараёнига халақит бераётганини урғулаб, ҳозирча ҳар хил мулоҳазалардан тийилишни илтимос қилган.

“Ҳозир биз фақат 38 нафар оғир ярадор (ётоқдаги) жангчилар бўйича музокара олиб боряпмиз, холос. Қадам-бақадам илгарилаяпмиз. 38 нафар оғир ярадорни алмаштириб олайлик, кейин ҳаракатни давом эттирамиз. Ҳозирда айрим оммавий ахборот воситалари хабар қилганидек, 500 ёки 600 кишини алмаштириш тўғрисида музокара кетаётгани йўқ”, деган Ирина Верешчук.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG