Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 21:27

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Зеленский Россия ҳарбийларининг мактабларни нишонга олганини қоралади

Зеленский шунингдек, Россиянинг Чернигов ва Кременчукдаги ҳужумлари ҳақида гапириб, Россия тактик жиҳатдан мағлубиятга учради, лекин буни тан олгиси келмаяпти деб таъкидлади:

"24 февралдан бери давом этаётган жанговар ҳаракатлар давомида Россия қўшинлари 570 та соғлиқни сақлаш муассасасини вайрон қилди. 101 касалхона бутунлай вайрон бўлди. Бу нима дегани? Бу аҳмоқлик, бу ваҳшийлик, бу Россиянинг ўзини ўзи давлат сифатида йўқ қилиши ҳамдир. Илгари кимдир уларни дунёдаги маданиятли халқлардан бири деб ҳисоблаган. Бугун босқинчилар Полтава вилояти, Кременчук шаҳрига зарба беришди. Яна заводга зарба беришди. Оқибатда одамлар бензинсиз қолди. Улар ҳақиқатан ҳам касал".

Украина иккинчи йирик шаҳар - Харков атрофидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетар экан, Россия жанг майдонида яна бир муваффақиятсизликка учради. Бу Кремл қўшинлари бир ойдан кўпроқ вақт олдин Киев ва мамлакат шимоли-шарқидан сиқиб чиқарилганидан кейин Украина эришган яна бир ғалабадир.

"Россиянинг стратегик мағлубияти аллақачон бутун дунёга ва ҳатто улар билан яқин алоқада бўлганларга ҳам аён бўлиб улгурди. Россияда буни тан олиш учун ҳали журъат йўқ. Улар қўрқоқ. Улар ҳақиқатни ракета ва артиллерия зарбалари ортига яширишга ҳаракат қилмоқда. Бизнинг вазифамиз бу урушда ўз мақсадларимизга эришмагунимизча жанг қилишдан иборат. Бу мақсад - еримизни, халқимизни озод қилиш ва хавфсизлигимизни таъминлаш мақсади”, деди Владимир Зеленский.

Россия Украинадаги ҳаракатларини уруш, деб тан олмайди ва Украина ҳудудини эгаллаш ниятида эмаслигини даъво қилади. Кремл наздида бу - жанубий қўшнисидаги хавфли миллатчилар - неонацистларни қўлга олиш кўзланган "махсус амалиётдир".

UNICEF: Украинада биргина апрель ойида 100 га яқин бола ўлдирилган, реал рақамлар бундан катта бўлиши мумкин

БМТ Болалар фонди бўлмиш UNICEF ташкилоти вакили Умар Абди БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 майдаги йиғилишида шундай баёнот берди.

“Яраланган ёки ҳуқуқлари поймол қилинган болалар сони янада кўп, миллионлаб бола уйини тарк этишга мажбур бўлди”, дейилади ЮНИСЕФнинг “Украина болалари тинчликка муҳтож” дея сарлавҳаланган баёнотида.

“Украин болалари ўз уйларидан узилишди, меҳрибон кишиларидан айро қолишди, ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида қолиб кетишди. Уларнинг мактаблари вайрон қилинди, уларнинг тирик қолиши учун ниҳоятда зарур инфратузилма, жумладан касалхоналар, сув таъминоти ва канализация тизимлари яксон бўлди. Украин болалари бизга “ўз оилаларимиз бағрига, қадрдон юртимизга қайтишни, мактабга боришни ва ҳовлида ўйнашни истаймиз”, деб айтишади. Болалар азоб-уқубатларга чидамли бўлишади, бироқ улар бунақа синовга тутилмасликлари керак. Шусиз ҳам катта қурбон беришди. Биз бу уруш болаларни келажагидан маҳрум этмаслиги учун мумкин бўлган барча ишни қилишимиз лозим”, деди Умар Абди.

Pussy riot панк гуруҳининг "тарихий" концерти

Россияда уй қамоғидан қочган Pussy Riot солисти Мария Алёхина эса 12 май, пайшанба оқшомида Берлиндаги Функхаус майдонида кутилган урушга қарши концертини берди.

12 май куни - Россияда уй қамоғидан қочгани ҳақидаги хабардан бир кун ўтиб, таниқли Pussy riot панк гуруҳи солисти Мария Алёхина, Берлинда бўладиган “урушга қарши гастрол”га тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди.

Pussy Riot гуруҳи
Pussy Riot гуруҳи

Алёхинанинг сўзларига кўра, уйи ташқарисидаги полицияга кўринмаслик учун, озиқ-овқат етказиб берувчи ходим кийимида кўчага чиқиб, қочган.

У Берлинда берган коцерт иштирокчиларидан бири бу концертни "тарихий", деб баҳолади. Яна бири эса, мусиқа орқали бу гуруҳнинг Кремл қилмишларига нисбатан позициясини билдирганини олқишлади.

Гуруҳ бу концертда икки ҳафта олдин ёзилган янги қўшиқни ижро этди. Қўшиқ сўзлари Буча қурбонларидан тортиб, Кремл кампанияси рамзига айланган Z-белгисигача ишора қилади:

“Бу янги қўшиқ. Буни икки ҳафта олдин ёздик. Бу урушга қарши, Путин Украинада бошлаган урушга қарши қўшиқ. Бу бизнинг уруш ҳақидаги баёнотимиз ва эртага концертнинг бир қисми сифатида ижро этамиз”.

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия олға силжишга муваффақ бўлмаяпти

Британия Мудофаа вазирлиги 13 майда Укрраинадаги жанглар юзасидан навбатдаги билдирувни тарқатди. Билдирувда, жумладан, Россия армияси Северский Донец дарёсини кечиб ўтишда муваффақиятсизликка учрагани айтилади.

“Душман қаршилик кўрсатиб турганида дарёни кечиб ўтиш ўта кетган таваккалчиликдир, Бу рус қўмондонларига Украинада шарқида тезроқ муваффақиятга эришиш учун босим кўрсатилаётгани белгисидир. Россия бу ерга Киев ва Чернигов вилоятидан олиб чиққан кучларини тўплаганига қарамай, сезиларли даражада олға силжий олмади”,-дейилади билдирувда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG