Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:51

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Аскарлар Украина-Россия чегарасида

Украина Мудофаа вазирлиги, аскарлар Украина-Россия чегараси яқинидаги Харков вилоятида экани айтилган видеони эълон қилди.

Кадрларда ҳарбий кийимдаги эркаклар кўк ва сариқ чегара белгиси ёнида тўплангани ва улардан бири чегарага етиб келганини айтиб хурсанд бўлаётгани акс этган.

Мазкур видео вазирликнинг Фэйсбук саҳифасида эълон қилинди ва унга Харков Қуролли Кучлари батальони “русларни қувиб чиқарди ва чегарага йўл олди” деган ёзув илова қилинган.

Бу видеони эълон қилган Рейтерс агентлиги видео ёзиб олинган вақт ва жойга оид маълумотларни мустақил равишда текшира олмаганини илова қилди. Украина Мудофаа вазирлиги ҳам кадрлар ёзиб олинган вақтга аниқлик киритмади.

ЕИ қарорига "тушов"

Душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари, Россия нефтига эмбарго қўллашга қарши ветосини бекор қилиши учун, Венгрияга оммавий равишда босим ўтказишга ҳаракат қилди.

Литва эса “бир аъзо давлат блок ҳаракатига тушов” бўлаяпти, деб кескин баёнот берди.

"Ҳозир, афсуски, бутун Европа иттифоқи бир аъзо давлат касрига қолмоқда, бу бизга ечим топишда ёрдам бермайди", деди Литва Ташқи ишлар вазири.

Еврокомиссия томонидан май ойининг бошида таклиф қилинган эмбарго, Москва учун февраль ойидан кейинги энг қаттиқ санкция бўлади.

Бироқ бу Европа Иттифоқининг, Россия нефтига энг кўп қарам бўлган давлатларига унчалик ҳам манзур келаётгани йўқ.

Аммо Москванинг Европа Иттифоқидаги энг яқин иттифоқчиси бўлган Венгрия, Россия нефти ўрнини қоплаш учун, иттифоқдан юзлаб миллион евро талаб қилишини билдирган.

Европа Иттифоқи эмбарго жорий этиши учун 27 давлатнинг барчаси рози бўлиши керак.

Бироқ, Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг Европа Иттифоқи яқин кунларда Россияга қарши олтинчи санкциялар пакети бўйича келишувга эришишини кутаётганини айтди.

Британия разведкаси Беларус армияси ҳаракатини ўрганди

Буюк Британия ҳарбий разведкаси навбатдаги маълумотномасини Беларуснинг сўнгги хатти-ҳаракатларига бағишлади.

Май ойи бошларида Лукашенко тўсатдан Беларусь армияси жанговар шайлиги текширилишини эъон қилди, кейин эса махсус амалиёт кучларини Украина билан чегара бўйлаб жойлаштирди.

Аммо Беларусь кучлари қаршисида украин қўшинлари тургани сабабли улар Россиянинг Донбассдаги амалиётларига кўмаклаша олмайди, деб ёзди Британия ҳарбийлари.

Айтишилича, аввалги тахминларга қарамай, Беларусь қўшинлари можарода бевосита иштирок этмаган. Бироқ Беларусь ҳудуди Россиянинг Киев ҳамда Чернигов йўналишида Украинага ҳужум қилишида плацдарм вазифасини ўтаган.

Қолаверса, Россия авиация орқали ҳужумларда ва ракета зарбалари йўллашда Беларусь ҳудудидан фойдаланган.

Британ разведкасига кўра, Лукашенко санкциялардан, Украинанинг жавоб зарбасидан ҳамда беларусь ҳарбийларининг эҳтимолий норозилигидан қўрқиб Россия босқинини дастаклаш билан можарода бевосита иштирок этишдан қочиш истаги ўртасида мувозанат сақламоқда.

Россияда шаҳар кенгашини сариқ-кўк бўёққа бўяб кетишди

16 май куни, Россиянинг Украинага босқинига қарши бўлган фуқаролардан яна бири Евпаторияда шаҳар кенгаши биносига сариқ-кўк бўёқ сепиб кетди.

Тарихий бино фасадига бўёқ кечаси сочилган, ҳозир эса бўёқ ювиб ташлангани айтилмоқда. РИА Новости хабарига кўра, кузатув камералари ниқоб таққан бир кишини қайд этган.

Қримтатар халқ мажлиси раиси Рефат Чебаров ушбу хабарга “Кейинги сафар “Молотов коктейли” ҳам нишонга тегишини кутиб қоламиз”, дея изоҳ қолдирган.

Журналист Шура Буртиннинг “Медуза” учун ёзган мақоласидан иқтибослар олгани учун эса, Красноярдаги ТВК телеканали бош продюсери Вадим Востровга нисбатан Россия армиясини “камситиш”га доир модда бўйича баённома тузилди.

“Иш материалларига кўра, мен танимайдиган бир капитан билан майор “интернет тармоғини кўздан кечириш далолатномасига мувофиқ” VadimVostrov саҳифасида 32 фотосурат, 8 видео ва 74 та ҳавола борлиги (бутун телеграмни санаб чиқишибди, азаматлар!) “аниқланган”и ҳақида бир-бирига ҳисобот ёзган эмиш ва охир-оқибат капитан ила майор “Россия Федерацияси Қуролли кучларини камситувчи ахборотни фош этишган” эмиш”, деди Вадим Востров.

У иқтибос келтирган мақолада Буртин социолог билан бирга россияликлар урушни қўллаб-қувватлаши сабабларини англашга уринган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG