Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2024, Тошкент вақти: 14:21

Истанбулда Украина донини денгиз орқали экспорт қилиш бўйича келишув имзоланди


Россия ва Украина расмийлари буғдой ва бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз экспорт қилиш бўйича битим имзолади.

Иккала давлат Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Украина портларидаги донни экспорт қилиш бўйича алоҳида шартномаларни ҳам имзолаган.

Келишув миллионлаб тонна Украина дони, шунингдек, Россиянинг дон ва ўғитларини экспорт қилишга йўл очиб беради ва бутун дунё бўйлаб уруш туфайли юзага келган озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ таҳдидларга барҳам берди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина инфратузилма вазири Олександр Кубраков БМТ бош котиби Антонио Гутерреш ва Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан алоҳида бир хил мазмундаги шартномаларни имзолади. Тадбир Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг гувоҳлигида бўлиб ўтди.

Эрдўғон Россия ва Украина президентларига миннатдорчилик билдирар экан, “Яқин кунларда Қора денгиздан дунёнинг кўплаб давлатларига кема қатнови бошланиши билан янги дунё учун янги нафас йўлларини очамиз” деди.

Унинг қўшимча қилишича, кемаларнинг жўнаб кетишидан тортиб, уларни хавфсиз кўчириш ва белгиланган портга етиб боришигача бўлган барча жараёнлар бўйича консенсусга эришилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийсининг маълумотларига кўра, мақсад Украина портларини янги ҳосилга ўз вақтида бўшатиш учун ойига 5 миллион тоннага яқин дон экспорт қилиш.

Шартнома 120 кун муддатга тузилган ва янгиланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG