Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2024, Тошкент вақти: 07:52

Ростов-Дондаги тергов изоляторида гаровга олинганлар озод этилди


Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги 1-сонли тергов изоляторида гаровга олинган ФСИНнинг икки ходими якшанба куни тушга яқин махсус кучлар томонидан озод қилинди. Айтилишича, уларни тергов изоляторида ушлаб турган ва терроризмда айбланган шахслар амалиёт чоғида ўлдирилган.

ФСИН гаровга олинганларни озод қилиш ва уларни олиб кетганлар ўлдирилганини эълон қилди. Аввалроқ гаровга олишда олти нафар маҳбус иштирок этгани, улар “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи номидан иш тутаётганликларини билдиргани хабар қилинган эди.

Ростов тергов изоляторида одамлар гаровга олингани якшанба куни эрталаб маълум бўлди. Гаровга олинганлар икки нафар ахлоқ тузатиш инспектори бўлган.

"База" нашрининг ёзишича, олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерасидаги дераза панжараларини уриб синдиришга муваффақ бўлган ва навбатчилик жойига кирган. У ерда улар ходимларни гаровга олганлар.

Интернетда босқинчилар номидан тайёрланган видеолар пайдо бўлди. Улар қурол-яроғ, машина бериш ва шаҳардан тўсиқсиз чиқиб кетиш имкониятини беришни талаб қилишгани акс этган. Видеода босқинчилар пичоқ ва ўткир пичоқлар билан қуроллангани кўринади.

Тушга яқин "Ростовликлар" нашри тергов изолятори ҳудудида отишма овозлари эшитилгани ҳақида хабар беришди. Кўп ўтмай, Федерал Жазони ижро этиш хизмати полициянинг бинога бостириб кирганини тасдиқлади. База нашрининг ёзишича, гаровга олинганлардан бири йенгил яраланган, унга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг ҳаёти ва соғлиғи хавф остида эмас.

Дастлабки маълумотларга кўра, олти босқинчининг барчаси ўлдирилган, улар орасида Ингушетия ва Чеченистон фуқаролари ҳам бор, деб ёзади "Кавказ. Реалии".

XS
SM
MD
LG