Юсуф Ризо Ғилонийнинг Ўзбекистонга 24 март куни бошланган сафари жума куни тугаши белгиланган эди. Бироқ Ҳимолай тоғлари узра самолёт парвози учун ноқулай об-ҳаво шароити юзага кедгани боис унинг жўнаб кетиши 26 мартга кечиктирилди.
Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кузатди.
Ўзбекистонга ташрифи чоғида Покистон Бош вазирига Хусусийлаштириш вазири Сайид Навийд Қамар, Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Хина Раббани Ҳар ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик вазири Исрорулла Зеҳри ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25 март куни Юсуф Ризо Ғилонийни қабул қилди. Покистондаги “The Express Tribune” нашрига кўра, Бош вазир Ғилонийни Оқ саройда қабул қилган Каримов икки давлат ўртасида имзоланган сиёсий ҳужжатлар, савдо-иқтисодий муносабатлар кенгайишига имконлар яратишини эслатган.
Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ғилоний ва Мирзиёев ўртасидаги сўзлашув чоғида энергетика соҳаси, инвестиция ва ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, террорчиликка қарши кураш, наркотиклар контрабандаси устидан назоратни кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинган.
Покистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари минтақа ва халқаро хавфсизликни таъминлашда бирга ишлашга келишиб олганлар. Ўзбекистон ва Покистон тинчликни таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида разведка маълумотлари алмашиш бўйича шартномага эга. Бироқ Ғилонийнинг Тошкентга сафари давомида ўзаро экстрадиция бўйича келишув имзоланиши кейинга қолдирилди.
Ғилоний ва Мирзиёев Афғонистон можаросини ҳал қилишда Ўзбекистон ҳукумати таклиф қилган “6+3” ёндошуви тўғри деган фикрга келганлар.
“6” деганда Афғонистонга қўшни бўлган Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Хитой ва Эрон давлатлари ва “3” деганда АҚШ, Россия ҳамда ҳозир Афғонистонда толиблар жанггариларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётган НАТО тушунилади. Ўзбекистон Афғонистон можаросини ҳал қилишда “6+3” амалий натижа беради деган фикрди.
Покистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари учрашувида парламент делегациялари алмашинуви ва икки халқ ўртасида алоқаларни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Ахборот агентлиги хабарига кўра, Ғилоний ўз мамлакати Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлиқ аъзо бўлишида Ўзбекистон Покистонни қўллаб-қувватлашига умид билдирган.
Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга сафари чоғида икки давлат ўртасида транспорт соҳаси ва юклар транзитини осонлаштириш, шунингдек, ветеринария соҳаларида ҳамкорликка оид шартнома ва англашув меморандуми имзолади.
24 март куни ҳужжатни имзолаш маросимида Покистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари қатнашдилар. Транспорт соҳаси ва юклар транзитини осонлаштиришга оид келишувни Покистон томонидан Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Хина Раббони Ҳар, Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт вазири Равшан Ғуломов имзолади.
Чорвачилик ва ветеренария соҳаларида ҳамкорликка оид Англашув меморандумига Покистоннинг Хусусийлаштириш вазири Сайид Навийд Қамар билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазири Зафар Рўзиев имзо чекди.
Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга сафари чоғида унинг қадимий Самарқанд шаҳрини бориб кўриши режаланган эди. Бироқ об-ҳаво шароити ёмон бўлгани сабабли гўзал Самарқандга саёҳат бекор қилинди.