Хорижий давлатлардаги мадрасаларда таҳсил олган хатлонлик ёшлардан беш нафарининг ота-онасига нисбатан вилоят прокуратурасида жиноий иш қўзғатилиши жанубий тожикистонликлар норозилигига сабаб бўлди.
Фарзандини чет-элга ўқишга юборган ва кейинчалик ҳукумат талаби билан чақириб олган бошқа оилалар бошлиқларининг ҳам шу кунларда юрак ҳовучлаб юргани кузатилади.
Шу ўринда эслатсак, ўтган йил август ойида Хатлон вилоятига хизмат сафари билан борган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакатдан ташқаридаги исломий олийгоҳларда таълим олаётган тожикистонлик талабалар ортга қайтарилиши зарурлигини айтган эди.
Тожик президенти ўша сафарида хориждаги исломий мадрасаларда тожикистонлик ёшлардан террорчилар тайёрланаётганини иддао қилган эди.
Давлат раҳбарининг ўша айтганларидан кейин маҳаллий ҳокимиятлар масъуллари расмий сўровнома билан тожикистонлик талабаларни хорижий давлатлардан юртига қайтаришга киришиб кетди.
Шу кунгача тўпланган расмий маълумотларга кўра, тахминан 1900 нафар тожикистонлик фуқаро хориждаги таҳсилидан мосуво бўлиб ортга қайтарилган. Уларнинг орасида тахминан 530 нафар хатлонлик ёшлар ҳам бор.
Аввалроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита масъуллари хориждан қайтаётган талабалар ва уларнинг оилалари хавфсизлиги таъминланишини ваъда қилган эди.
Бироқ шундай бўлса-да, Афғонистон, Покистон ва Эрондан қайтган хатлонлик талабалардан беш нафарининг ота-онаси жиноий жавобгарликка тортилди.
Бу борада Хатлон вилоят прокурори ёрдамчиси Толибжон Азимов Озодликка маълум қилди.
- Биз томондан очилган жиноий ишлар ўз фарзандларининг мамлакатдаги умумий таълим мактабларида билим олишларига қасддан тўсқинлик қилган ва уларни мажбуран хориждаги мадрасаларга юборган фуқароларга тегишлидир. Бу болалар ўзи туғилиб ўсган ерда умумий ўрта маълумот ҳам олмаган. Шунингдек, бу ёшларнинг Афғонистон, Покистон ва Эронга сафарлари ҳам ноқонуний тарзда амалга оширилгани маълум бўлди, - дея билдирди Хатлон вилоят прокуратураси масъули Толибжон Азимов.
Шуни ҳам айтиш лозимки, Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоров 11 апрел куни Душанбеда ўтказилган бир тадбирда хориждан қайтарилган талабалар у ерда таълим олиш баробарида жиҳод ва давлатга қарши курашга даъват этилганларига иқрор бўлганларини маълум қилди.
Қаҳҳоровнинг билдиришича, Тожикистон мустақилликни қўлга киритгандан кейинги ўн йил бадалида бу мамлакатда юздан ортиқ террорчилик амалиётлари содир қилинган.
Ички ишлар вазири тергов натижасида бу жиноятларни содир этганлар Афғонистон ва Покистондаги махсус лагерларда ҳарбий таълим олгани аниқланганини таъкидлади.
Аснода фарзанди хориждан қайтган аксарият ота -оналар, жумладан, хатлонликлар асл мақсадлари фарзандларига исломий давлатларда диний билим бериш бўлганини айтади.
Улардан бири Бохтар туманилик Муродил Қаландаров фарзанди хорижда ўқигани учун ота-оналарни жиноий жавобгарликка тортиш хатодир, дея мулоҳаза билдиради.
- Мамлакатдаги вазият бир оз ёмонлиги учун биз давлат раҳбари талаби билан фарзандларимизни чет-элдан чақириб олдик. Бунинг учун ҳукумат бизга ёрдам тариқасида озроқ пул ҳам берганди. Лекин бугун ота-оналарнинг таъқибга учраётгани бизни ташвишлантираяпти. Майли, фарзандларимиз шу ерда ўқишини давом эттираверсин. Лекин уларнинг ўша ёқларда ўқигани учун биз таъқиб қилинмаслигимиз керак, - дея фикр билдиради бохтарлик Қаландаров.
Мустақил таҳлилчи Мирзомуддин Икромов куч ишлатар тузилмалар томонидан фарзандлари хорижда ўқиган ота-оналарга нисбатан жиноят ишларининг очилишини қоралайди.
- Агар фарзанди хориж давлатларда таҳсил олгани учун ота-оналарни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлса, у ҳолда республика миқёсида бунга ўхшаш юзлаб ишлар очилиши керак.
Шуни ҳам айтиш лозимки, президент масаланинг шундай ҳал қилиниши борасида топшириқ берган эмас. У фақат ноқонуний йўл билан хорижга бориб таҳсил олаётган ёшлар орқага қайтарилиши ҳақида топшириқ берганди холос.
Фуқароларни шу йўл билан қўрқитиб, бундан кейин бошқа ота-оналар ҳам фарзандларини хориж давлатларга ўқишга юборишдан аввал ўйлаб иш кўриши лозимлигидан огоҳлантириш билан муаммо ҳал бўлмайди. Ҳукумат масъуллари бундай иш тутиш ортидан қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйишлари турган гап. Унинг ўрнига ортга қайтарилган ёшларнинг билим олишлари учун шароит яратиш зарур, - дейди мустақил таҳлилчи Мирзомуддин Икромов.