Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2025, Тошкент вақти: 07:16

MAN Truck&Bus Ўзбекистонда янги завод қурмоқда


"Man" нинг Мюнхендаги заводи
"Man" нинг Мюнхендаги заводи

Германиянинг “MAN Truck & Bus” ширкати Самарқандда юк машиналарини ишлаб чиқаради.


Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” давлат ҳиссадорлик ширкати ҳамда Германиянинг “MAN Truck & Bus” концерни Самарқандда юк машиналари ишлаб чиқаришга мослаштирилган янги заводни қура бошлади.

11 апрел куни Самарқанддаги ишлаб чиқариш комплексини барпо этишга киришилди. Бу ҳақда “MAN Truck & Bus” вакили Доминик Неделхоффер "Озодлик" радиосига билдирди.

Жаноб Неделхофферга кўра, “Samavto” заводи негизида дастлабки босқичда йилига MAN русумидаги 6 мингта юк машиналар йиғиш келажакда ишлаб чиқариш кўламини икки баравар ошириш кўзда тутилган.

Келажакда эса юк машина кабиналари ва каркасларини заводни ўзида ишлаб чиқариш режаланган.

Самарқанддаги корхонани ишга тушириш маросимида қатнашган "MAN Truck & Bus AG" ширкати вакили Ларс Химмер қатнашди.

- Бугун биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида яна бир муҳим қадамни ташладик,- Химмер.

“MAN Truck & Bus” ва “Ўзавтосаноат” ширкатлари 2009 йилда Самарқандда “JV MAN Auto” қўшма корхонасига асос солган ва МАН юк машиналарини ишлаб чиқара бошлаган эди.

- Самарқандда юк машиналар ишлаб чиқаришни бошлаганимиздан буён бир йилдан ортиқроқ вақт ўтди, бугун мана илғор технологиялар асосида ишлаб чиқариш кўламини ошириш бўсағасида турибмиз,- деди MAN Truck & Bus AG ширкати вакили Ларс Химмер.

Самарқанддаги қўшма корхонанинг 51 фоиз улуши “Uzavtosanoat”га, 49 фоизи эса“MAN Truck & Bus” томонига тегишлидир.

Ҳозирда “Uzavtosanoat” ўз атрофида 30дан ортиқ йирик ва ўрта ҳажмли корхоналарни бирлаштирган. Ушбу корхона 18 минг одамни иш билан таъминлаган холда енгил автомобиллар, автобус ва юк машиналар ҳамда уларнинг эхтиёт қисмларини ишлаб чиқармоқда.

Самарқанддаги “Samavto” заводи аввалроқ касодга учраган СамКочАвто ўзбек-турк қўшма корхонаси ўрнида очилган.

1999 йилда очилган СамКочАвто кичикроқ сиғимли “UzOtoyol” автобусларини ишлаб чиқариб келган. Кейинчалик бу заводда япониялик сармоядорлар иштирокида Isuzu русумидаги митти автобуслар йиғишга кришилди.

1993 йилда Хоразмда Mersedes-Benz ширкати билан ҳамкорликда юк машиналар ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилган Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фаолияти ҳам узоққа бормаганди.
XS
SM
MD
LG