Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2022, Тошкент вақти: 03:00

АҚШ Конгресси Украинага 40 миллиард доллар ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади


АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан 10 май куни Украинага 40 миллиард доллар миқдорида ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Бу президент Жо Байден таклиф қилган рақамдан 7 миллиард долларга кўпдир. АҚШ Россия Украинага бостириб кирганидан бери Киевга иккинчи марта катта миқдорда ёрдам ажратмоқда. Бундан аввал март ойида Вашингтон Украинага 13,6 миллиард доллар кўмак кўрсатган эди.

Мазкур қонун Сенат томонидан тасдиқланган тақдирда АҚШнинг Украинага кўрсатган умумий ёрдами миқдори 50 миллиард доллардан ошади.

Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси Украинани қўллаб-қувватлаш ортидан АҚШ демократиянинг диктатурага қарши курашига ҳисса қўшмоқда, деб баёнот берди. “Демократия ғолиб бўлиши лозим. Украина халқи нафақат ўзининг, балки бизнинг демократиямиз учун ҳам курашмоқда”, - деди у.

Украинага ажратиладиган 40 миллиард долларлик ёрдамнинг 15 миллиардига қурол ва ҳарбий техника сотиб олинади. 14 миллиарди украин қочқинлари ва гуманитар ёрдам учун берилади. 5 миллиарди эса уруш ортидан юзага келган буғдой тақчиллигини бартараф этиш мақсадида қўлланилади.

XS
SM
MD
LG