Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:54

Расман: Ўзбекистон Қуддус шарқида вазият кескинлашганидан жиддий хавотирда


Қуддусдаги навбатдаги кескинлик 15 апрелда бошланган эди.
Қуддусдаги навбатдаги кескинлик 15 апрелда бошланган эди.

Ўзбекистон Ресбуликаси Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради,- дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган расмий баёнотда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча чораларни кўришга чақирган.

“Фаластин—Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур. Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”, — деб таъкидланади баёнотда.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги навбатдаги кескинлик 15 апрель куни ал-Ақсо масжидига жума намозини ўқиш учун келган фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида юз берган тўқнашув ортидан юзага келди.

Исроилнинг иддаосича, 15 апрелда фаластинликлар ал-Ақсо яқинига ибодат қилиш учун келган яҳудийлар ва полициячиларни тошбўрон қилган. Шундан сўнг полиция фаластинликларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва резина ўқларни қўллаган. Ўша куни 150 фаластинлик жароҳатланган.

Ахборот агентликларининг билдиришича, кескинликни кучайтираётган тўқнашувлар содир этилишда давом этмоқда. Жумладан, 9 май куни Исроил полицияси икки фаластинликни отиб ўлдирди, бир фаластинликни эса яралади. Исроил томони уларни полициячиларга пичоқ билан ҳужум қилишга уринганликда айбланмоқда.

9 май куни Исроил Фаластиннинг қатор шаҳарларида махсус амалиёт ўтказиб камида 15 фаластинликни қўлга олган.

XS
SM
MD
LG