Фаластинда Қатарнинг «Ал Жазира» телеканали журналисти Ширин Абу Ақлий ҳалок бўлди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, журналист 11 май куни эрталаб Исроил томони босиб олган Женин шаҳрида яҳудий полицияси ўтказаётган рейдни ёритаётган пайтда ўқ теккан.
Хабарда фаластинлик араб бўлган Ширин Абу Ақлий «Ал Жазира» телеканалига қарашли радиоканалнинг машҳур мухбирларидан бири бўлгани таъкидланган.
Фаластинлик яна бир журналист, Қуддусдаги “Ал Қудс” газетаси мухбири эса яраланган. У касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.
Қатар мухбирнинг ҳалок бўлишига Исроил томони масъул деб ҳисоблашини маълум қилди. Исроилнинг билдиришича, хавфсизлик кучлари Женин шаҳрида фаластин жангарилари томонидан ўққа тутилган. Исроил хавфсизлик кучлари уларга қарата ўқ отишга мажбур бўлган.
Исроил журналистнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётганини, журналистлар фаластинликлар ўқига учган бўлиши эҳтимоли мавжудлигини таъкидлади.