Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 09:52

Каримовнинг Москвада ўрнатилган ҳайкали очилмай туриб баҳс уйғотди (ВИДЕО)


Ислом Каримовнинг Москвада ўрнатилган ҳайкалининг бу суратини депутат А.Морев олган.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси яқинидаги хиёбонга 15 октябрга ўтар кечаси полиция ва қўриқчилар назорати остида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.

Атрофида ободонлаштириш ишлари давом этаётган ва яхши қўриқланаётган монумент қачон очилиши борасида расмий идоралар маълумот бермаяпти.

Москванинг Якиманка мавзесидаги Ўзбекистон элчихонаси ёнидаги Ислом Каримов хиёбонида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Оқ чойшаб билан ўралган монумент яқинида ҳанузгача бир автобус полиция ходими турганига гувоҳ бўлдик: қўриқчилар парда тортилган ёдгорликни суратга олишга рухсат бермаётир.

Сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Ислом Каримов ҳайкали кўплаб санъаткорлар ва мухлислар танқидига учрамоқда.

Депутат А.Морев саҳифасидан
Депутат А.Морев саҳифасидан

Блогер Рустем Адагамов Якиманкада ўрнатилган ҳайкал остига “Братвадан Исломга” деб ёзиб қўйишни, зеро ҳайкални у Москва қабристонларида бандитларга ўрнатилган саноқсиз бемаъни ҳайкалларга ўхшатди.

Санъатшунос Борис Чухович эса, монументни “Ғариб диктатор - ғариб фарзандлари – ғарибона буюртма - ғариб ҳайкал” дея таърифлади.

Бошқалар эса, ҳатто Каримов ҳайкали костюми тугмалари охиригача қадалганига эътибор бермоқда.

Монумент ўрнатилган кечаси фақат маҳаллий депутат Морев парда ортига кириб, суратга олишга муваффақ бўлди.

Ёдгорлик костюм-шим кийган ва бир қўли чўнтагида бўлган Ислом Каримов ва унинг ортидаги Регистон тасвиридан иборат.

Ислом Каримов ёдгорлигининг Москвада очилиши вақти-соати тўғрисида Ўзбекистон на элчихонаси, на бошқа расмий идоралари маълумот берди.

Якиманка мавзеси аҳолиси Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилишига қарши ўз норозилигини қизғин билдириб келган эди. Хусусан, Change.org сайтида маҳаллий депутатлар ташаббуси билан “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” петиция йиғиш ҳам давом этаётгани маълум.

Мазкур чақириқ матнида Каримовнинг асосий камчиликлари унинг "русларга қарши сиёсат олиб боргани", лотин графикасини киритгани, десоветизация ва Улуғ Ватан урушига бағишлаб қурилган мемориалларни вайрон қилишдан иборат экани таъкидланган.

Ўтган йил май ойида Ўзбекистон марҳум президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Москвадаги Ислом Каримов номи берилган хиëбонга ўрнатиладиган ҳайкални британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй (Paul Day) ясашини эълон қилган эди.

Ислом Каримов ҳайкали атрофида тортилган чойшаб, 17.10.2018
Ислом Каримов ҳайкали атрофида тортилган чойшаб, 17.10.2018

Пол Дэй – Британияда энг кўзга кўринган сиёсий воқеаларни тасвирлаган жуда машҳур инглиз санъаткоридир.

Таъқиб ва тазйиқлар ортидан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган ўндан ошиқ сиëсий фаол Пол Дэйга очиқ мактуб билан мурожаат қилган эди.

“Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси сайтида эълон қилинган бу мактубда фаоллар Дэйдан Ислом Каримов ҳайкалини ясашдан воз кечишни сўраган.

Британиядаги The Times газетасининг ëзишича¸ Дэй санъаткор сифатидаги ўз вазифаси сиëсатчилар фаолияти устидан ҳукм чиқариш эмас¸ ўзига пул тўловчи мижозлари буюртмасини сидқидилдан бажариш эканини билдирган.

Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан Москвада Каримов ҳайкали ўрнатилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00

Айни дамда, кузатувчилар Ислом Каримов ёдгорлиги шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилаëтган Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи арафасида зудлик билан ўрнатилаётганига эътибор қаратмоқда. У билан бирга Ўзбекистонга тадбиркорлар, сиёсатчилар, ҳарбийлар ва юқори лавозимли амалдорлардан иборат каттакон Россия делегацияси келиши кутилмоқда.

2016 йилнинг 1 ноябрида, Москва ҳокими Сергей Собянин пойтахтнинг Якиманка округида жойлашган Ўзбекистон Меҳмонлар уйи яқинидаги хиëбонга Ислом Каримов номини бериш тўғрисида махсус қарор қабул қилган эди. Қарорга биноан, Ислом Каримов ёдгорлиги Россия пойтахтида 2019 йилнинг 31 декабригача ўрнатилиши лозим.

2017 йилнинг 7 март куни Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ислом Каримовнинг хориждаги илк бюсти очилган эди.

Ислом Каримов шарафига ишланган ҳайкаллар Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларига ҳам ўрнатилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG