Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:47

"Қонингни ичаман!" - Мирзиёев "Содиқ хизматлари учун" тақдирлаган ИИВ мулозимидан ҳақорат ва таҳдид аудиоси


Ҳақоратли аудиодаги овоз эгаси экани айтилаëтган полковник Маҳкам Вафоев 2020 йили Шавкат Мирзиëев томонидан садоқатли хизмати учун тақдирланганлардан бири
Ҳақоратли аудиодаги овоз эгаси экани айтилаëтган полковник Маҳкам Вафоев 2020 йили Шавкат Мирзиëев томонидан садоқатли хизмати учун тақдирланганлардан бири

Озодликка ИИВ мулозими қўл остидаги профилактика инспекторларини ўз топшириғини бажармагани учун қаттиқ ҳақоратлаган ва уларга “қонини ичиш” билан таҳдид қилган аудиоёзув етиб келди.

Аудиоёзувни юборган ИИВ тизимидаги мулозимларнинг изоҳ беришича, ундаги овоз Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари¸ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи¸ полковник Маҳкам Вафоевга тегишли.

ИИВ тизимидаги манбалар аудиоёзувда қайд этилган йиғилиш 2021 йилнинг 9 январь куни бўлиб ўтганини айтмоқда.

Мазкур аудиода ИИВ мулозими профилактика инспекторларини ўз топшириғини бажармагани учун қаттиқ ҳақорат қилади¸ уларга “қонини ичиш” билан таҳдид қилади.

Озодликнинг ушбу аудиога муносабат билдириш сўровига жавоб берган Ўзбекистон ИИВ Ахборот хизмати мулозими ундаги овоз Маҳкам Вафоевга тегишли эканини инкор қилмади. Айни пайтда мулозимнинг қўшимча қилишича, аудио "7-8 ой олдинги эски ëзув". Унинг сўзларига кўра, Вафоев айни кунларда даволаниш таътилида.

Озодлик гаплашган ички ишлар тизимининг бошқа мулозимлари Вафоев қудратли сенаторлардан бирига қариндош эканини иддао қилди. Улар Вафоевнинг “сўконғичлиги” маълум ва машҳур эканига қарамасдан, унинг бундай хулқ-атвори жазосиз қолаëтганини қариндош ришталарига боғлади.

Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари инспекторларга нима деди?

Тошкент шаҳар ИИББ тизимида ишловчи зобитлар Озодликка юборилган аудионинг 2021 йил 9 январь куни Маҳкам Вафоев томонидан Телеграм мессенжеридаги ëпиқ гуруҳда қолдирилганини билдирди.

Вафоев Тошкентдаги барча районлардаги ИИБ ҲООБ (Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими – таҳр.) нинг бошлиғи ҳисобланади. Байрамдан сўнг район ҲООБ бошлиқлари ва профилактика инспекторларидан результат талаб қиляпти. Результат дегани, фуқароларни ҳар хил ҳуқуқбузарликда айблаб¸ баëннома тузиш ва уларни жаримага тортиш бўйича рақамлар. Юқоридан ўрта тизимда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларига босим қилиб, мажбуран шунақа результат қилдиряпти¸ халққа кўпроқ жарима сол¸ деяпти. Унга қолса¸ ҳаммага штраф ëзишимиз ¸ берган планини бажаришимиз керак”¸ - деди 11 январь куни шахси сир қолишини сўраб Озодликка маълумот берган ИИББ тизими ходими.

Озодликка юборилган 50 секундлик аудиода Маҳкам Вафоев экани айтилаëтган мулозим¸ ўзи талаб қилган рақамларни тақдим қилмагани учун¸ афтидан¸ туман ҲООБ бошлиқларини ҳақорат қилади.

Кеча ман ҳаммангга одамга ўхшаб тушунтирувдим¸ тўғрилаларинг ҳамма позицияни десам¸ санла наборот қипсанла. А..нгни едираман сан жа..плани бору бир-иккитангни¸ к...га ўхшаган. Санла қараб тургин¸ бир-икки соатда бўшаволий¸ бугун қонингни ичаман¸ қ...қда дам оласан сан пи..разла. Чизган протоколингга¸ пи..раз¸ сан ж..аплани. Эркакмассан санла¸ гапинг ўтмийди на ..й. Ўзларингча дам олди бир -иккитаси бошқа депсан. Ярими бўқ едими? Санла нимани ўйлавоссанла ҳозирдан¸ нимани ҳаракатини қивоссанла? Ҳа ўв эркак, ж..ап? Тушундим деб ëзасан, ҳамманг к.т. Эркак бўсанг ишла¸ бўмаса пошел на ..й бошқа жойга кет. Ҳозир ман бўшаволий, бир -икки соатда бугун кечки 22:00 да гаплашамиз санла билан . Олмазор РОВД йиғаман ҳаммангни!”¸ дейди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари¸ полковник Маҳкам Вафоев экани айтилаëтган шахс.

Президент селекторига ҳозирлик

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Маҳкам Вафоевнинг ўз қўл остидаги ҲООБ раҳбарлари ва инспекторларга қилган ҳақорати мазмуни билан танишган ички ишлар тизими мулозимларидан бири¸ аудиодаги топшириқнинг айни кунларда бутун республика миқëсида бораëтган жараëнга алоқадорлигини билдирди.

«Шавкат Мирзиëевнинг 2-3 кундан кейин мамлакатдаги жиноятчилик¸ айниқса¸ профилактика чоралари бўйича селектор ўтказиши кутиляпти. Ҳозир ИИВ, ДХХ ва бошқалар қаттиқ тайёрланмоқда. Инспекторлардан ана шу селекторда президентга бериладиган рақамларни йиғиш учун ҳисобот сўраляпти. Кўп жойларда инспекторлар сохта рақам беришга мажбурланмоқда. Шуни вақтида қилмаганларга мана шунақа босим ва ҳақорат бўляпти”¸ деди шахси очиқланмаслигини сўраган вазирлик ходими.

Бу мулозим таъкидича¸ Мирзиëев ўтказадиган селекторда асосий эътиборнинг ҳуқуқ-тартибот тизимлари томонидан очилмай қолган жиноятлар масаласига қаратилиши кутилмоқда.

ИИВ: Аудио эски!

11 январь куни Озодлик полковник Маҳкам Вафоевники экани айтилган ҳақоратли аудиога муносабат билдиришни сўраб¸ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматига мурожаат қилди.

Озодлик тақдим қилган аудио билан танишиб чиққан хизмат мулозими¸ овоз эгаси полковник Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Маҳкам Вафоев эканини инкор қилмади.

Бу аудиога 7-8 ой дан ошди. Бу мурожаат профилактика инспекторларига эмас, раҳбарларга нисбатан айтилган. Ушбу масала юзасидан аудио эгасига нисбатан интизомий чора кўрилган ва бу ходим айни вақтда даволаниш таътилида”¸ деб изоҳ берди ИИВ Ахборот хизмати мулозими.

Аудиони Озодликка юборган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари¸ Ахборот хизматининг бу маълумотини инкор қилди.

7-8 ой олдин Телеграмда тарқаган ауидо бошқа эди. Олдингиси Олмазор тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси инспектори, подполковник Фаррух Холовнинг ўз бошлиқлари ва ва 8та ҳудудий ИИБ раҳбари аъзо бўлган Телеграм гуруҳида 14 июль куни қолдиган гаплари эди. Эшитиб кўрсангиз¸ Холов ҳам ГОМ раҳбарларига ўзига Вафоевдан қаттиқ ҳақорат ва босим бўлаëтгани¸ унга дош бериш жуда қийинлигини айтади. Ўшанда ҳам результат сўралганди.

Олмазор тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси инспектори, подполковник Фаррух Холовнинг Телеграмда тарқаган аудиоси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

Инспекторнинг ўз ҳудудидан ташқарига чиқиши мумкинмас. Вафоев инспекторнинг асосий иш линияси – жиноятчилик билан ишлаши ўрнига¸ уларни ҳар-хил тадбирларга жалб қилади¸ МИБчилар билан юришга мажбурлайди. Масалан¸ президент борадиган тадбирга минглаб инспектор жалб қилинади. Президентнинг катта сондаги хавфсизлик хизмати бор-ку охранага! Инспекторнинг ойлиги паст¸ иш вақти камида 12 соат¸ дам олиш куни йўқ. Булар етмагандек¸ мана шунақа ҳақоратдан боши чиқмайди”¸ дейди Озодлик гаплашган тошкентлик инспекторлардан бири.

Олмазор туман ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси инспектори, подполковник Фарруҳ Холовнинг Телеграмда тарқаган аудиосига муносабат билдирган ИИББ, “подполковник Холовга нисбатан хизмат текшируви белгилангани”ни билдирган эди. Бу хизмат текширувининг нима билан тугагани ҳақида ҳозиргача маълумот берилмаган.

Озодлик гаплашган ички ишлар тизими ходимларидан бири ИИВ раҳбарларининг ўз қўл остидагилар ва оддий аҳолига ҳақоратомуз муносабат қилиши кенг тарқалган “касаллик” эканини айтади.

ИИВда сўкиниш одатий ҳол. Кўп ходимлар бошлиқ онасидан сўкса ҳам, индамай тураверишини кўрганман. Ғурур, ор-номусни йиғиштириб қўйишган. Чунки кўпчиликнинг бошқа ҳунари йўқ, оиласини шу иш билан боқади. Лекин бундай малайларни оқлай олмайман. Онаси, оиласи шаънини ҳимоя қилолмаган одам, Ватанини ҳимоя қилолмаслиги аниқ”¸ - деди тизим зобитларидан бири.

Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимидаги кўплаб мулозимнинг сўконғичлиги аудио ва видеоларда тасдиқланганига қарамай¸ ҳозиргача улардан бирортаси қўл остидагилар ëки оддий аҳоли вакилларини ҳақорат қилгани учун вазифасидан бўшатилган эмас.

Ўзбекистоннинг энг сўконғич ҳокимларидан бири сифатида ном чиқарган Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев шов-шувли аудиолар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги танқид ва норозиликларга қарамай, ўтган йил сентябрида Мирзиëев томонидан Бош вазир ўринбосарлигига тайинланган эди.

Ички ишлар тизимида сўконғичлиги билан танилган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Вафоев Маҳкам Миржонович эса¸ 2020 йилнинг август ойида Шавкат Мирзиëев томонидан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG