Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:01

Навоий ҳокими заводни бошқа “инвестор”га бериши оқибатида 120 киши 3 ойдан бери ишсиз қолди (ВИДЕО)


Ишсиз қолган навоийликларнинг президентга мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00

Ишсиз қолган навоийликларнинг президентга мурожаати.

Навоий вилоят ҳокимининг жорий йил 14 февраль кунги қарори туфайли 10 йилдан бери кунига 10 минг донадан шифер чиқариб турганзавод ëпилиб¸ 120 киши ишсиз қолди.

Бу ҳақда уч ой олдин фаолияти тўхтатилган “Мунжал шифер” МЧЖ собиқ ишчиларидан 22 августда Озодликка келган видеомурожаатда айтилган.

Ҳозирда ишламаётган заводнинг собиқ ишчилари ўз мурожаатида мамлакат президентидан ëрдам сўраган.

Навоий шаҳар Спутник қўрғонида жойлашган шифер заводи 14 февралгача шу номдаги МЧЖга қарашли бўлган.

Эндиликда заводи тўхтаб турган МЧЖ раҳбари ҳамда муҳандисининг Озодликка айтишича¸ Навоий вилоят ҳокими¸ завод қурилган ернинг 12 йил олдинги олди-сотдисини "ноқонуний деб топиб"¸ уни “янги инвестор”га ноль қийматда ўтказиб берган.

Оқибатда¸ кунига 10 минг дона шифер чиқариб турган корхона ишдан тўхтаган¸ аммо “янги инвестор” ҳозирга қадар заводга бирор инвестиция киритмасдан¸ ишчиларни кўчага ҳайдаган.

Озодлик Навоий вилоят ҳокимлиги¸ қолаверса¸ шифер заводининг янги мулкдорларидан бу иддаоларга муносабат олишга ҳозирча муваффақ бўла олмади.

Президентга видеомурожаат

Озодликка юборилган видеомурожаатда “Мунжал шифер” МЧЖ ҳудудига киришга муваффақ бўлган ўнга яқин собиқ ишчи Навоий вилоят ҳокимининг корхона қурилган ерни бошқа инвесторга бериб юборгани 120 одамни ишсиз қолдирганидан шикоят қилади.

Ишсиз қолган навоийликларнинг президентга мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00

Бу видеомурожаатда гапирганлардан бири - “Мунжал шифер” МЧЖсининг собиқ муҳандиси Гўзал Ëриева Озодлик билан суҳбатда ўзи ва бошқа ишчиларни бундай видеомурожаатга мажбур қилган вазиятни тушунтиришга уринди.

- Навоий шаҳар Спутник қўрғонида жойлашган 12 гектарлик жой бу. 10 йилдан бери бу ерда 120 одам ишлаб келаëтган эдик. Иккита инвесторимиз бор эди – “Оҳангароншифер” ва ҳиндистонлик инвестор Шила Рам. Февраль ойида вилоят ҳокими бу ер ноқонуний сотилган¸ деб ерни давлатга қайтариш ҳақида қарор чиқарди. Кейин биз танимайдиган иккита инвесторга беришган. Улар келиб бизни кўчага ҳайдаб чиқарди¸шундан бери ишсиз¸ нима қилишни билмаймиз¸ дейди Озодлик гаплашган Ëриева.

“Мунжал шифер” МЧЖси директори Шуҳрат Худойберганов бу қарорни бекор қилиш учун Олий судгача боргани¸ аммо ўзига тушуниксиз сабабга кўра¸ энг юқори инстанцияга қадар¸ 120 одамни иш билан таъминлаб¸ даромад қилиб келаëтган туппа-тузук корхона манфаатини ҳимоя қилишни ҳеч ким истамаëтганини айтади.

- 2018 йилда президент Мирзиëев бўш турган жойларни ноль балансда инвесторларга беринглар¸ деди. Навоий вилоят ҳокими ишлаб турган шифер заводини бўш жой деб¸ бошқа инвесторга бериб юборди. 120 та одамни ишдан бўшатишга мажбур бўлдим. Шикоят қилдик¸ прокуратура келди¸ ишлаб туриптику¸ нега буни бошқа инвесторга беришаяпти¸ деб чиқиб кетаяпти¸ дейди Худойберганов.

“Ер ҳокимият балансига ўтди¸ шу ерни яна ўзимизга бериб¸ корхона ишини давом эттириш мумкин эдику! Лекин бизга беришмади. Янги инвестор эса¸ ишлаб турган корхонани ëпиб¸ 120 одамни кўчада қолдириди”¸ дейди “Мунжал шифер” МЧЖ директори.

Корхона раҳбарияти¸ унинг 82 фоиз акцияларига эгалик қилиб келган "Оҳангароншифер" ва ҳиндистонлик инвестор ҳозирга қадар ҳуқуқий ëрдам сўраб Олий судгача мурожаат қилган.

Озодлик гаплашган “Мунжал шифер” МЧЖси намояндаларига кўра¸ Олий судга қадар бўлган инстанция ерни бошқа инвесторга бериш қарорини кучда қолдирган.

Ўзбекистонда иш ўринлари яратишни ўз устувор вазифаларидан қилиб белгилаган Мирзиëев ҳокимияти вакилларининг 120 одамни ишсиз қолдириши сабабига расмий изоҳ сўраб, Озодлик Навоий вилоят ҳокимлигига мурожаат қилди.

Вилоят ҳокимининг иқтисодиëт масалалари бўйича ўринбосари қабулхонаси телефонига жавоб берган шахс¸ бу масалада изоҳ олиш учун бир неча дақиқадан сўнг қайта телефон қилишни тавсия этди.

Кейинги қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG