Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:30

Коррупция кўрсаткичи юқори вилоятлар очиқланди


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов.

2023 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.

Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг 21 сентябрь кунги йиғилишида тақдим этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада сўз боради.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов тақдим этган ҳисоботда қайд этилишича, ушбу турдаги жиноятлар бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, банклар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари ҳисобланади.

Аксилкоррупция агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони 2022 йилга нисбатан 12 фоизга (7414 нафардан 6535 нафарга), жиноятлар миқдори эса 11 фоизга (4607 тадан 4128 га) камайган.

Gazeta.uz” нашрининг эслатишича, йил бошида Бош прокуратура 2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилган эди. Бу аввалги йилга нисбатан 14,7 фоизга кўп дегани.

Лавозим жиноятлари оқибатида давлат ва жамиятга 1,546 трлн сўм (2022 йилда – 1,12 трлн сўм) миқдорида зарар етказилган.

XS
SM
MD
LG