Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:56

ТОШКЕНТ – “Ҳашарчилар болалар каравотида тунамоқда”


ПИСКЕНТ. “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянсидан ёзмоқдамиз. 30 октябрь куни ҳуқуқбонлар Солмаз Аҳмедова ва Елена Урлаева Пскент туманидаги “Тонг” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлди. Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли лагерда Олмалиқ ҳокими раҳбарлигида пахта штаби ташкил этилган.

Ҳудудда Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Аммофос Махсам” кимё заводи, кадастр, солиқ, банк ходимлари ва маҳалла вакиллари кўнгилли қиёфасида пахта термоқда. Ёки мазкур ташкилотлар вакиллари Фарғона вилоятидан келган ҳашарчиларга пул тўлаб пахта тердирмоқда. 150 нафар ҳашарчи болаларга аталган каравотларда тунамоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматига пахта теримига хусусий сектор вакилларини жалб этмасликни тавсия қилган. Аммо мазкур тавсия инобатга олинмаган. Маҳаллий раҳбарлар Олмалиқ каби саноат шаҳарларида фаолият юритаётган ҳамда пахтага алоқаси йўқ ишчиларни теримга жалб этиб, халқаро конвенция ва қонунларни бузмоқда”.

(Бу хабар "Paxtagram"га 31 октябрь куни келган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG