Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Мирзиёевга 100% овоз берган деновликларнинг дардини ким эшитиши керак?

​"Мен сизларга Сурхондарё вилояти Денов шаҳридан ёзмоқдаман. Бизда жуда кўп муаммо йиғилиб қолган. Шу масалада сизларга шикоят қилмоқчиман.

Йўлларимизга 30 йилдан ошган, ҳатто 100 метр текис йўл қолмаган. Бироқ, ҳар куни ёқилғига қўшиб йўл солиғини минглаб маротаба тўлаймиз. Оддий одам ҳам биладики ҳар литр ёқилғига йўл солиғи солинган. Ёқилғидан тушган йўл солиғига йўлларга асфальт эмас, балки мармар ётқизса бўлади.

Яқинда бир қизиқ воқеа бўлди. "Президент келар экан" деб, бозор атрофидаги йўлларни 10-12 соатда асфальт қилишди. Лекин хурсандчилик узоққа бормади.

8-10 кун ўтгач ҳалиги асфальт ўзидан ўзи йўқ бўлиб, ундан баттар йўллар бузилиб, айрим жойлари эски асфальтга ёпишиб, баланд паст бўлиб, одамнинг хўрлиги келиб кетади. Бу қандай замон бўлди? Нега бизнинг шаҳарчамиз гумбаз остида? Нега бизларни ҳеч ким эшитмайди? Шаҳардан кўп инсон порталга ёзди, лекин ҳеч нима ўзгармади. Агар билсангиз, сайловда бизнинг Денов аҳолиси 100% фоиз президентга овоз берган.

Кўп нарсалар ҳукуматдан яширилади. Негаки, Деновда катта бозорлар кўплиги туфайли бутун Сурхондарё вилоятидан Деновга оптовый юк олиш учун келишади. Денов тадбиркорлари Хитойдан ва Туркиядан кечаю-кундуз бозорларимизга фураларда ва вагонларда кўп юк олиб киради. Солиқда, кадастирда, милицияда, горгазда, шифохонада ишлайдиган танишларим бор. Бу дўстларим гапирган гапларини эшитиб, ҳайрон қоламан. Ҳаммаси пора ва соққа қилгач, юқоридаги катталарига узатиб турмаса, ишлашга беришмас экан.

Бир нарсага кўп маротаба гувоҳ бўлганман. Бизда катта деҳқон бозорида жуда катта дўконлар кўп. Биламанки ҳар ойда жуда катта бозор қилиб, 2та қўй, тандиргўшт қилиб, 10-12 минг доллар йиғишиб, Тошкентга таксилар орқали почта қилишади. Сабаби, 10 йилдан бери бизда деҳқон бозори қурилади. Жой берилган бозор қуриш учун, лекин ҳар гал қурилиш тўхтатилади. Негаки, бизнинг деҳқон бозор шахсий тадбиркорларники. Ҳар ой пул йиғилади бозор бузилмаслиги учун, бу пуллар ўзаро Сурхондарёда бўлинади".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG