Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:42

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Янги ҳукумат Сўхликлар ҳақида ҳам ўйлаб бошлайдими?"

"Мен сизларга Фарғона вилояти Сўх туманидан ёзмоқдаман. Мен Фарғонага кўп қатнайман. Йўл масаласи жуда чатоқ. Ўзбекистон чегарасида соатлаб туришга мажбурмиз.

Айни пайтда ҳам шу чегарада турибмиз. Тошкент вақти билан софт 11 келганмиз. Ҳозир мана соат 17:30 бўлди. Ҳамон турибмиз. Чегарачилар ҳар бир машинани текширади. Уларга нимадир десангиз, улар сизга қараб бақиради.

Қирғизистондан ўтганимизча жуда қийналиб кетамиз. Қирғизистон чегарачиларига камида 20 сомдан тарқатамиз Ўзбекистон чегарасига етганча. Вазият жуда ёмон. Халқ қийналмоқда. Мен ҳозир беморни Фарғона касалхонасига олиб кетмоқдаман. Лекин барибир соатлаб кутмоқдамиз. Юк машиналари 4-5 кунлаб туради чегарада. Қачонгача бундай ҳолат давом этади? Янги ҳукумат сўхликлар ҳақида ҳам ўйлаб бошлайдими?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG