Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 17:01

ФАРҒОНА – “Давлат ажратаётган дори-дармон пули кимнинг чўнтагига кетмоқда?” (ВИДЕО)


УЧКЎПРИК. “Фарғона вилояти Учкўприк туманидан ёзмоқдаман. 14 август куни 21 кунлик чақалоғимизнинг иситмаси чиқди. Рафиқам билан фарзандимизни туман марказий тиббий бўлимига олиб бордик. Боламиз иситмада оташ бўлиб ёняпти, аммо шифокорлар уни совуққонлик, лоқайдлик билан кўздан кечирди. Ҳатто биринчи ёрдам учун дори-дармон йўқ экан. Оддийгина глюкоза ҳам йўқ! Ўғлим иситмалаб ётибди, укол ҳам қилишмади. Дори-дармон келтирганимдан кейингина муолажа қилишди.

Шифохонага рафиқам ва боламни ётқиздим. Икки кун давомида иситмаси тушмади. Шифокорлар жон койитиб қарашмади ҳам. Бунинг устига, шифохона санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, хоналарни суварак ва бошқа ҳашаротлар босган.

Бош врач ўринбосари билан гаплашдим – фойдасиз. Соғлиқни сақлаш бўлими билан боғландим – натижа йўқ. Буларни ким назорат қилади ўзи? Давлатимиз ажратаётган дори-дармон қаерга кетмоқда?

Оддийгина шамоллаш билан тушган ўғлим шифохонада 12 кун қолиб кетди. Ҳудуд соғлиқни сақлаш тизимини жиддий ислоҳ қилиш вақти аллақачон келибди”.

(Бу хабар Озодликка 9 сентябрь куни юборилган)

ФАРҒОНА – “Давлат ажратаётган дори-дармон кимнинг чўнтагига кетмоқда?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00
Бевосита линк

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG