Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 23:07

ТОШКЕНТ – "8-оилавий поликлиника врачлари ҳар куни кўча тозалашга чиқарилмоқда"


ТОШКЕНТ. "Шаҳардаги 8- оилавий поликлиникада ишловчи шифокорлар ҳар куни кўча тозалашга мажбурланмоқда. Кардиолог, невропатолог сингари тор мутахассисликдаги шифокорлар бош шифокори кўрсатмасига кўра, кўзи тўрт бўлиб кутаётган беморларга қараш ўрнига поликлиника атрофи ва автомобиль йўли бўйларини тозалаб юрибди. Шифокорлар оқ халатда кўча тозалаб, яна ўша либосда бемор қабул қилмоқда. Табиийки, кўча тозалаганидан кейин халатга вирус ва инфекциялар ўрнашиши мумкин. Аммо бу жиҳатга эътибор қаратилмаяпти.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси қўшилган конвенцияларига кўра, мажбурий меҳнат тақиқланади. Мамлакатнинг фуқароларининг, жумладан, шифокорларнинг мажбурлаб ишлатилиши мумкин эмас. Ё 8-поликлиника раҳбарияти ҳамда соғлиқни сақлаш мутасаддилари халқаро конвенцияларга ҳам тупурганми?!"

Хабар ва унга илова қилинган суратлар тошкентлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаевадан олинди.

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG