Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

""Давлатга қарши чиқаяпсан", деб устимдан ариза қилиб кетишди"

"Фарғона вилояти Боғдод туманидан ёзмоқдаман. Мен Боғдод туманининг Бўстон даҳасидаги кўп қаватли уйда яшайман.

Уй сотиб олганимга ва кўчганимга ҳеч қанча бўлгани йўқ. Ҳозирги яшаб турган уйим олдинги Туман газ идораси раисининг уйи бўлган. Уйнинг олдига қўшимча қурилма солинган эди. Бизда ҳамма шундай қилиб олган.

Бироқ, ҳокимиятдагилар қўшимча қурилмаларни огоҳлантиришсиз бузишга келишди. "У уйда нарсаларим бор, бошқаларникини бузиб туринглар, қария кампир бувим билан яшайман", деб айтишимга қарамай, "давлатга қарши чиқаяпсан", деб устимдан ариза қилиб кетишди.

Ҳаммаси келиб, йиғилишиб, эшигимнинг тагида ўтиради эрталабдан кечгача. Бошқа уйларни бузгани йўқ. Ахир, қарор ҳаммага бир хил чиқадику!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG