Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 12:28

ТОШКЕНТ – “Символ Спорт” "кўчада қолди"


​МИРЗО УЛУҒБЕК. “Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан ёзмоқдамиз. Академиклар шаҳарчаси ҳудудида – Дўрмон йўли кўчасида жойлашган “Символ Спорт” спорт мажмуаси бир йил аввал бузиб ташланди. Бу ерда ҳукумат эҳтиёжи учун янги мажмуа қурилиши айтилган эди.Аммо қайсидир сабабларга кўра қурилиш тўхтатилди. Бу ёқда эса “Символ Спорт” спорт мажмуаси ҳам кўчада қолди.

Мажмуага ҳар куни 200 га яқин спортсеварлар келар эди. Қўшни меҳрибонлик уйи болаларига эса бепул шуғулланиш имкони бериларди. Бу ердан бир неча жаҳон чемпионлари етишиб чиққанини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бир йилдан буён спорт мажмуасига жой ажратиш, товон пули бериш, таъмир ва қурилишга кўмак борасида ваъдалар бериб келинмоқда. Аммо натижа бўлмаяпти. Одамнинг ишонгиси келмайди, масалани ижобий ҳал қилиш тўғрисида мамлакат бош вазири даражасида топшириқ берилган. Аммо қуйи поғона амалдорлар “отангга бор, онангга бор” қабилида сарсон қилмоқда. Қизиқ, мансабдорларимизга бош вазирнинг гапи ўтмаса, кимнинг гапи ўтаркан?!”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG