Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 18:03

ЖИЗЗАХ. "Жиззах шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Шаҳримиздан Сангзор дарёси оқиб ўтади. Ҳудудимизда кўплаб қурилиш, ободонлаштириш ишлари бўлмоқда.

Лекин ҳар гал Сангзор дарёсини тозалаш ё "унутилмоқда", ё "кейинги сафар"га қолдирилмоқда.

Президентимиз шаҳримизга келиши арафасида давлат раҳбари юрадиган йўллар обод қилинди. Лекин Президент ўтмайдиган йўлларни ҳеч ким тозаламади.

Сангзор дарёсини тоза сақламасак бўлмайди. Чунки дарё ифлосланишидан ҳам табиатга, ҳам одамларга зарар етади. Қолаверса, бундай манзаралар шаҳар ҳуснини бузмоқда".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG