Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:25

ТОШКЕНТ – "Арзон уйлар нархи хусусий ширкатлар қураётган уйларникидан ҳам қимматлаб кетди"


ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Сергели туманида Президент топшириғи билан арзон уйлар қурилмоқда. Мен бир неча йил навбат кутиб, 2017 йил декабрда 1 квадрат метр жой учун 2.841.000 сўмдан бошланғич тўловни амалга оширганман. Орадан 6 ой ўтиб, арзон уй-жойларнинг нархи хусусий ширкатлар қураётган уйларникидан ҳам қимматлаб кетди. Эндиликда 1 квадрат метр баҳоси 3.981.000 сўмга чиқди. Биз каби бюджет ташкилотида маошга ишлайдиган фуқаролар, ижтимоий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар бунча маблағни қаердан топади?! Ўзи маошимизни рўзғорга аранг етказаётган бўлсак!

Яқинда бу борада Президент қарори чиқди. Унда бошланғич тўлов 10-20 фоиз экани кўрсатилган, аммо умумий нарх, хусусан, бир квадрат метр жой баҳоси қайд этилмаган. Яъни қарор лойиҳасини тайёрлаганлар Президентни ҳам чалғитишган. Минглаб оддий оилаларни қийнаётган ушбу масала ижобий ечилишини талаб қиламиз!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG