Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 14:40

ЯНГИЙЎЛ – "Ҳокимнинг маҳалласини асфальтлашга пул бор, бошқа маҳаллаларга эса йўқ!"


ЯНГИЙЎЛ. "Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри Ишчилар шаҳарчасидан ёзмоқдаман. Ўтган йили сув идораси 200 метр ҳудудга янги қувур ётқизди-ю, йўлни созлаш ўлда-жўлда қолиб кетди. Тўққиз ойдан бери ишни тугатишолмайди. Аслида, бу йўл Президент Ислом Каримов даврида, 27 йил давомида таъмирланмади. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганига 2 йил бўлиб қолди, аммо ҳамон йўл ремонт қилинмади. Шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев ўзи яшаётган Собир Раҳимов маҳалласига асфальт ётқизишга пул топди, аммо Ишчилар шаҳарчасига келганда пул топилмаяпти.

Бугун ҳокимлик вакиллари уйма-уй юриб, "Обод маҳалла" дастури бўйича ҳар бир хонадон дарвоза ва деворини бўяши лозимлигини айтиб чиқди. Аммо ушбу хонадонлар орасида дарвоза ёки деворни бўяш у ёқда турсин, қора қозонини қайнатишга пул тополмаётганлар бор. "Обод маҳалла" дастурида эҳтиёжманд оилаларга моддий ва молиявий кўмак ҳам кўзда тутилган. Аммо Янгийўл ҳокимлиги камбағал оилаларга ёрдам бериш ўрнига уларни дарвоза ва деворларни бўяшга мажбурламоқда".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG