Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2024, Тошкент вақти: 01:56

Словакия бош вазирига ўқ солинган конверт юборилди


Жорий йил май ойида уюштирилган суиқасдда омон қолган Словакия бош вазири Роберт Фицога номаълум шахслар томонидан ўқ солинган конверт юборилди.

Бош вазирга келадиган мактубларни текширувчи девонхона масъуллари хатжилдда ўқ борлигини билиб қолган.

Братислова минтақавий полицияси вакили Михал Зайфф бу хабарни тасдиқлаб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолатни ўрганаётганини билдирган.

60 ёшли Роберт Фицога жорий йил 15 май куни Гандлова шаҳрида ўтказилган ҳукуматнинг сайёр мажлисидан кейин суиқасд қилинган эди.

71 ёшли сиёсий фаол ва адиб Юрай Цинтула бош вазирга қарата бир неча бор ўқ узган. Ўша ернинг ўзида қўлга олинган Цинтула ўз қилмишини ҳукумат сиёсатидан норози экани билан изоҳлаган.

Суиқасддан кейин тиббий амалиётни бошдан кечирган ва даволанган сиёсатчи июль ойида илк бор жамоатчиликка кўриниш берди.

Фицо ўз партияси парламент сайловида ғолиб чиққани ортидан ўтган йил октябрида бош вазирликка тайинланган эди. Мазкур партия евроскептикча ва миллатчилик позициясига эга бўлиб, сайлов олдидан Украинага ҳарбий ёрдам чекланиши ва миграцион назорат кескин кучайтирилишини ёқлаб чиққан.

XS
SM
MD
LG