Линклар

Шошилинч хабар
05 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Тошкентда иссиқ сув қимматлаши тарифлар ошишига боғланди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Veolia Energy Tashkent халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг аҳоли ва юридик шахслар (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини 15 фоизга ошириш тўғрисидаги қарорига изоҳ берди.

Ўзбекистон пойтахтида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун масъул бўлган ширкатга кўра, тарифларнинг ошишига газ ва электр энергияси нархларининг ўсиши сабаб бўлган.
Бу Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларининг бир йил ичида иккинчи бор қимматлашидир. 2 апрелдан эътиборан истеъмолчилар ширкатга 15 фоиз кўпроқ ҳақ тўлаб келмоқда.

Veolia Energy Tashkent изоҳида айтилишича, нархнинг икки март оширилиши ҳам энергия ресурслари нархининг ўсиш суръатидан сезиларли даражада пастдир.
“Биз тарифларнинг оширилиши катта юклама эканлигини тушунамиз. Аммо Veolia Energy Tashkent компанияси ҳамма каби таннархимизни ташкил этувчи энергия нархига боғлиқлигини инобатга олишингизни сўрайди. Тарифларни ошириш мажбурий қадамлардан бири”, дейилади компания билдиргисида.

Тарифлар ошишига доир қарор жамоатчилик муҳокамасидан сўнг Тошкент шаҳри ҳокими томонидан имзоланади.

Қайд этилишича, пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг 14 фоизини тўлайди, қолгани эса шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади. 2024 йилда бунинг учун Тошкент шаҳри бюджетидан 1,97 трлн сўм йўналтириш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG