Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2022, Тошкент вақти: 17:49

Кутилмаган ташриф билан Украинага келган Германия ва Нидерландия ташқи ишлар вазирлари Буча ва Ирпенни зиёрат қилди


Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Буча шаҳрида, 2022 йилнинг 10 майи.

Украинага 10 май куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва Нидерландия ташқи ишлар вазири Вопке Хекстр кутилмаган ташриф билан келди.

Икки вазир Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишдан олдин Буча ва Ирпен шаҳарларини зиёрат қилди.

Апрель ойи бошида Россия қўшинлари Киев вилоятидаги Буча ва Ирпен шаҳарларини ташлаб чиқиб кетишганидан кейин украиналик расмийлар ва журналистлар шаҳар кўчаларидан юзлаб жасад топилганини хабар қилишган. Яна шаҳарда ўнлаб одам жасади кўмилган оммавий қабр ҳам топилган эди.

Ғарб давлатлари Россияни Украинага асоссиз ва ҳеч қандай сабабсиз уруш очиш, тинч фуқароларни нишонга олиш ва оммавий қотилликлар содир этишда айблайди.

АҚШ президенти Жо Байден рус ҳарбийлари Киев яқинидаги Буча шаҳрида содир этган оммавий қотилликларни "геноцид" деб атади. Гаагадаги Халқаро жиноят суди Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилмоқда.

Анналена Бербок Россия Украинага февраль ойи охирларида бостириб кирганидан бери Киевга келган Германиянинг илк расмийси бўлди.

XS
SM
MD
LG