Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:44

Дорихоналарда нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймаймиз!


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Муваққат президент

Сайловолди кампанияси давомида президентликка номзод Шавкат Мирзиëев "дорихоналарда нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймайдиган энг қатъий чораларни кўрамиз"¸ дея ваъда берди.

Жараëнда
Ваъда қарорга айланиб¸ 1 январдан кучга кирди

Бош вазир¸ президент ваколатларини бажарувчи ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 19 октябрь куни Тошкентда ўтказилган қурултойида ўз сайловолди дастурини тақдим қилган ва унда хусусан:

Арзон ва ишончли дори-дармон билан таъминлаш масаласида бугун биз аҳолимиздан қарздормиз ва ўйлайманки, бу қарзни узиш вақти келди. Айни пайтда биз тиббиёт ходимлари томонидан беморларга қиммат дориларни асоссиз равишда тайинлашга, дорихона тармоқларида нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймайдиган энг қатъий чораларни кўрамиз”¸ деган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг бу ваъдасидан саноқли кунлар ўтиб¸ расмий матбуотда унинг дори-дармон нархи ошишини чеклаш ҳақидаги қарори эълон қилинди.

Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида асосий эътибор дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз равишда ошириб борилаётганига қаратилди:

Дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз оширилаётгани, шунингдек, бир хил дори воситаларининг нархларида катта фарқ борлиги кузатилмоқда. Бу дорихоналарда дори-дармон воситаларига нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш ва улар фаолияти устидан назоратни кучайтиришга доир шошилинч чоралар кўриш заруратини юзага келтирмоқда”, дейилди йшбу қарор муқаддимасида.

Қарорга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатдаги ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланиладиган бўлди.

Шу билан бирга, тиббиётда кенг қўлланиладиган 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳаллий дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар белгиланадиган бўлди.

5 январь куни "Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика Комиссияси" дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархларини тасдиқлади.

Бу хабарга мамлакат ичкарисида ишлаб чиқилаëтган дори ва дори воситалари прейскуранти ҳам илова қилинди.

16 февраль куни Хусусийлаштириш¸ монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида¸ ижтимоий аҳамиятга эга хориж дори-дармон ва тиббиëт воситалари рўйхати ва уларга ўрнатилган қатъий нарх эълон қилинди.

Бу рўйхат ва нарх¸ Озодлик суҳбатлашган қўмита расмийсининг айтишича¸ айни вазифага ваколатлантирилган Республика комиссияси¸ аниқроғи¸ Соғлиқни сақлаш вазирлиги¸ “Дори-дармон” акциядорлик ширкати томонидан ишлаб чиқилган.

Комиссия қарори билан бу рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга 227 турдаги импорт дори-дармони 7 мартдан бошлаб белгиланган нархда сотилиши шарт қилиб қўйилди.

7 мартдан бошлаб бу дори ва дори воситаларининг Ўзбекистон бўйлаб барча аптекаларда бир хил - ҳукумат комиссияси белгилаган нархда сотилаëтганини текшириш жараëни ҳам бошланди.

Бу ишга масъул қилинган Бош прокуратура қошидаги Солиқ, валюта ва даромадларни ноқонуний ўзлаштириш жиноятларига қарши кураш департаменти ходимлари дори нархларига оид шикоят ва аризалар бўйича текширувлар ўтказиб¸ 22 мартга қадар Озодликка маълум бўлишича¸ 1000 га яқин хусусий аптека устидан иш қўзғаган.

Айни пайтда¸ нарх белгиланган импорт дориларнинг дорихоналардан йўқолиб¸ қора бозорга чиққани ҳақида Озодликка маълумотлар келмоқда.

XS
SM
MD
LG