Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:16

Хитой олимлари Ойда эккан пахта уруғи ўсиб чиқди


Ойда униб чиққан пахта кўчати.
Ойда униб чиққан пахта кўчати.

Сешанба куни Хитой ойга юборган станция бортидаги пахта уруғи ўсиб чиққанини ва ўсишда давом этаётганини эълон қилинди.

Пахта жорий ой бошида Ойга юборилган Chang'e 4 (Чанъэ-4) станцияси бортидаги идиш ичида ўсмоқда. Тарихда илк маротаба фазода ўсаётган ўсимлик суратларини Чунсин университетининг Мураккаб технологияларни ўрганиш институти эълон қилди.

Ушбу илмий тажриба уюштирувчиларидан бири:

- Бу Ой сатҳида инсонлар ўтказган илк биологик ўстириш экспериментидир, - деди.

Хитой ой худоси номи берилган Chang'e 4 станцияси 3 январь куни ойнинг орқа томонига қўндирилган илк станция бўлди.

“Мини ой биосфераси“ тажрибасини ишлаб чиққан Чунсин университети ходимлари станция бортида 18 см узунликдаги челаксимон идишда ҳаво, сув, ва тупроқ юборишган.

Идиш ичида пахта, картошка, хантал ўсимлигининг бир тури, дрозофила пашшаси тухумлари ҳамда хамиртуруш ҳам бор.

Станция юборган суратлар ниш урган пахта яхши ўсаётганини, аммо бошқа ўсимликлар униб чиқмаганини кўрсатади.

Chang'e 4 Швеция, Германия ҳамда Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ой сатҳи, космик радиация ҳамда қуёш шамолининг Ер йўлдоши сатҳига таъсирини ўрганишни кўзлайди.

Станция ўз бортида Yutu 2 (Юту-2) деб номланган ойюрарни ҳам олиб чиққан. Ойюрар Карман кратерида тажрибалар ўтказади.

Хитой Фазо агентлигининг маълум қилишича, Ойга яна тўрт миссия юбориш режалаштирилган.

Хитой бир кун келиб Ойда тадқиқот марказини очишга режалаштирмоқда. Душанба куни агенилик бундай иншоотни қуриш учун 3-Д принтер технологиясидан фойдаланиши мумкинлиги маълум қилди.

XS
SM
MD
LG