Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2022, Тошкент вақти: 03:02

Ўзбекистон мусулмонлари идораси закот, фитр ва фидя миқдорини эълон қилди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2 апрелда рамазон ойи бошланиши муносабати билан 2022 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини маълум қилди.

Фитр садақаси 2 килограмм буғдой (ўн минг сўм), 4 килограмм арпа (ўн олти мингсўм), 2 килограмм майиз (юз мингсўм), 4 килограмм хурмо (бир юз олтмиш минг сўм) ҳисобида белгиланди.

Диний идора маълумотида қайд этилишича, ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда ушбу тўрт маҳсулотнинг бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади. Юқорида Тошкент шаҳридаги нархлар кўрсатилган.

Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Фидя миқдори эса “бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 25 минг сўм”ни ташкил этади.

Бундан ташқари закот нисоби камида 34 миллион сўм миқдорида белгиланди. Камида 34 миллион сўмга эга бўлган шахс жами маблағининг қирқдан бирини закот қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG