Афғонистонда бундан бир ой муқаддам толиблар томонидан гаровга олинган жанубий кореялик фуқароларни озод этиш борасидаги музокаралар кун сайин боши берк кўчага кириб бораëтир.
“Ўзметроном” сайти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси собиқ раҳбари Арслон Рўзметов Москвада ҳибсга олиниб, қўлларига кишан солинган ҳолда Тошкентга келтирилгани ҳақида ёзди.
Покистон президенти Парвез Мушарраф Афғонистон-Покистон чегара ҳудудларида яшовчи қавмлар оқсоқолларининг Кобулда ўтаëтган тинчлик жирғасида қатнашишга розилик берди.
Москва маъмурияти 2007 йилда хорижий меҳнат муҳожирларига ажратилган квота сонини 810 минггача оширмоқчи. Қабул қилинган бу қарор ўз-ўзидан ўзбекистонликларга ҳам тааллуқли бўлади.
Россия исломий радикал гуруҳ даъватчиси эканликда гумонган Ўзбекистон фуқароси Ҳаётжон Жўрабоевни ўз юртига депортация қилди. У Пермь ва Бошқирдистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган рейд чоғида қўлга олинган.
Афғонистонда хорижий фуқароларнинг гаровга олиниши билан боғлиқ хабарлар дунё матбуотида дарҳол асосий мавзулардан бирига айланаётган бир пайтда маҳаллий фуқароларнинг ўғирланиши назардан четда қолаётир.
Жаҳон бокс уюшмаси (WBA) йўналиши чемпиони Руслан Чагаев ва Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) чемпиони россиялик Султон Ибрагимов ўртасидаги жанг ўтказилмаслигига Русланнинг касал бўлиб қолгани сабабдир.
1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилди. Мамлакатнинг олтмишдан ортиқ олий ўқув юртларига 350 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди.
Ўзбекистон расмийлари мамлакатда Интернетдан фойдаланувчилар сони 2 миллионга яқинлашиб қолганини эълон қилиш билан бирга Интернет устидан назоратни ҳам кучайтириб боряпти.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Ашхободда бўлиб, Туркманистон раҳбарияти билан ўтказган музокаралари икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши сари муҳим қадам бўлиши мумкин.
Спорт оламидаги энг нуфузли “Тур де Франс” велопойгасида қатнашаётган қозоғистонлик машҳур велопойгачи Александр Винокуров допинг назоратидан ўта олмай, мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.
Европа Иттифоқи, Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёда фаол сиёсат юритаётгани яқин келажакда минтақада уларнинг қайси бири кучли таъсирга эга бўлади, деган саволни ўртага чиқармоқда.
Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея каби мамлакатларни тўлдирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бугунги кунда тирикчилик илинжида Туркия шаҳарларини ҳам “ишғол” қилмоқда.
Россиянинг МТС компанияси Ўзбекистондаги “Ўздунробита” мобил алоқа операторининг нафақат акцияларини, балки ходимларининг фикрларини ҳам ўша акцияларга қўшиб сотиб олган кўринади.
Ўзбекистонда жорий йилда сув тақчиллиги аввалги йилларга қараганда анча сезиларли бўлиб, бу мамлакат қишлоқ хўжалигида анча қийинчиликлар туғдирмоқда.
Швеция ва Финляндияга қарашли “TeliaSonera” мобиль алоқа ширкати Марказий Осиë минтақасидаги бир неча мобиль алоқа операторлари эгаси бўлмиш Американинг МСТ корпорациясини 300 миллион долларга сотиб олди.
Пекинга давлат ташрифи билан келган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Хитой раҳбарлари билан музокараларида туркман газини Хитойга етказиш масаласи асосий мавзу бўлади.
Россиянинг Астрахан вилояти прокуратураси куни-кеча вилоятнинг Приволжск туманида қулликдан озод этилгани хабар қилинган 27 ўзбек мардикори аслида қулликда сақланмаганини билдирди.
Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси Польша фойдасига жосуслик қилишда айбланган беш кишини ҳибсга олди. Уларнинг тўрт нафари Беларус, бири эса Россия фуқаросидир.
Иқтисодий таҳлилчилар Ўзбекистон президентининг банк соҳасига оид 2007 йил 12 июлдаги янги қарорини ҳукуматнинг мамлакатдаги иқтисодий вазият юмшаганини кўрсатишга қаратилган қадам, дея баҳоламоқда.
Давомини ўқинг