АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам киритилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси қошида ташкил этилган Ахборот-таҳлилий мультимедиа маркази коррупцияга қарши кураш масаласига матбуот, телевидение, кино ва ижтимоий тармоқларни жалб этувчи асосий воситалардан бири бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда 21 декабрь куни Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев матбуотга маълум қилди.
19 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Новости Узбекистана” нашри 19 декабрда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова ташаббуси билан мамлакатдаги қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари нега мактаб ўқувчилари ота-оналар розилигисиз ўқув даргоҳларида текширилаётгани тўғрисидаги саволларга жавоб берганини ёзди.
Президент Шавкат Мирзиёев 18 декбарда имзолаган темир терсак йиғишнинг 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорда 2018 йилнинг 1 январидан таълим ва тиббиёт муассасаларига металлом ва темир-терсак чиқиндиларини йиғиш бўйича кўрсатмалар бериш тақиқланди.
19 декабрь куни Самарқанд вилоят, Жомбой туманидаги темир йўл станциясига 6 вагон кўмир етиб келди. Шу билан туман аҳолисини кўмир билан таъминлашда қарийб бир ойдан буён давом этаётган узилишга барҳам бериладиган бўлди. Бироқ Жомбойда кўмир тақчиллиги тез кунда яна пайдо бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Чунки туман учун ажратилган лимит кўмирга эҳтиёжнинг ярминигина қоплайди. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти 19 декабргача бу йилги мавсум учун режалаштирилган кўмирнинг 91 фоизини тарқатиб бўлди.
Бу ҳақда Рахмат Оқиловга нисбатан тергов жараёнида иштирок этган прокурор Ханс Ирман маълум қилди.
Andijondagi 6-maktabda 9- sinf o‘quvchisining homilador bo‘lib qolishi ortidan shahar maktablarida qizlarning bokiraligini tekshirish kuchaydi. Bu haqda Ozodlikka shu maktab o‘qituvchilari va mahalla fuqarolar yig‘ini faollari ma’lum qildi.
Tojikistonlik tadbirkorlar Xitoydan milliy libos kiydirilgan “Barbi” qo‘g‘irchoqlarni olib kelmoqdalar. Tahlilchilar fikricha, bunga Tojikistonda boshlangan milliy libosni targ‘ib etish kampaniyasi sabab bo‘ldi.
АҚШ президенти Дональд Трамп 18 декабрь кунги маърузасида янги миллий хавфсизлик стратегиясини тақдим этмоқчи, унда Хитой билан муносабатлар ҳақида кескин фикрлар билдирилади. Бу ҳақда АҚШ расмийлари хабар қилди.
Тожикистонлик тадбиркорлар Хитойдан миллий либос кийдирилган “Барби” қӯғирчоқларни олиб келмоқдалар. Таҳлилчилар фикрича, бунга Тожикистонда бошланган миллий либосни тарғиб этиш кампанияси сабаб бӯлди.
14 декабрь куни Тошкентдаги Халқаро пресс клубда бўлиб ўтган сессияда Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов мамлакат аҳолисининг ўртача иш ҳақи ҳажмига оид маълумотдан ташқари бошқа бир қатор маълумотларни ҳам очиқлагани тўғрисида кун.уз сайти хабар қилди.
Андижондаги 6-мактабда 9- синф ўқувчисининг ҳомиладор бўлиб қолиши ортидан шаҳар мактабларида қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди. Бу ҳақда Озодликка шу мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари маълум қилди.
Тошкент милицияси пойтахтда 25 кун давомида ўтказган «Тозалаш-Антитеррор» тадбирида жами 461 жиноят фош этилди. Жумладан, қурол сақлаган икки киши ушланган. Шунингдек, қидирувда бўлган 152 одам ушланиб, 200га яқин фоҳиша қўлга олинган.
Reuters мухбири суҳбатлашган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиë бўйича бош иқтисодчиси Ҳанс Тиммер ëнилғи заҳираларига бой Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистон ўз иқтисодини жаҳон бозорида нефть нархининг сурункали тушишига мослаб¸ рақобатбардош иқтисод яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар қилиши зарурлигини таъкидлади.
Суриянинг шимоли ғарбидаги Мари шаҳрида бир ярим ой муқаддам очилган Экстремизмга қарши кураш марказида 4 ёш боласи бўлган бир ўзбекистонлик оила сақланмоқда. Марказда “Ислом давлати” (ИД) экстермист гуруҳи сафида, унинг назоратидаги ҳудудларда бўлган шахслар ва уларнинг аёллари, болалар реабилитация курсларини ўтайди. Аммо, ундан сўнг уларни нима кутмоқда – бу ҳозирча номаълум.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг расман президентлик лавозимига киришганига 14 декабр куни бир йил тўлди. Мирзиёев 2016 йилнинг 14 декабр куни мамлакатнинг янги президенти сифатида Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, президент зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга қасамёд қилган эди.
Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 13 декабрь куни икки кунлик расмий сафар билан Ўзбекистонга борди. ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жээнбековни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.
Душанбе шаҳар Сино тумани суди Франция ватандошини “Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтишга уриниш ва “Ислом давлати” террорчи гуруҳига қўшилиш” айбловлари билан 5 йил қамоқ жазосига ҳукм этди.
Эри тарафидан пичоқланиб, тузалиб чиққан 31 яшар сайрамлик, икки фарзанд онаси Умида Норметова 12 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда қамоқдаги эри билан учрашгани ва эрининг кечирим сўраганини айтди. Умида Норметова эри пичоқлагани ортидан ижтимоий тармоқларда мазаҳ қилингани ва ноўрин танқидларга нишон бўлганидан нолиди.
Давомини ўқинг