Линклар

Тожикистон ва Россия ҳуқуқ тартибот органлари сўнгги 18 ой мобайнида 200 кг героин Афғонистондан Тожикистонга яширинча олиб ўтишга ҳаракат қилинган пайтида қўлга туширилганини билдирди.


Тожикистон Ички Ишлар вазири Ҳумдин Шариповга кўра, нароктикларни Тожикистон орқали Россия ва Европа давлатларига яширинча ташиш билан шуғулланувчи бешта жиноий гуруҳ фош этилган.
Шарипов Россия ҳукумати томонидан қидирувда бўлган 20 нафар россиялик шахс Тожикистон Ички Ишлар вазирлиги ходимлари томонидан қўлга олиниб, Россияга топширилганини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG