Линклар

Шаҳзода Уильям билан Кейт Миддлтон никоҳ қилинди


Бугун Лондонда Шаҳзода Уильям билан унинг қаллиғи Кэтрин Миддлтоннинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда.

Лондондаги Уестминстер Аббатлигида Британия тахти вориси шаҳзода Уильям билан Кейт Миддлтон эр-хотин деб эълон қилинди.

Шаҳзода Уильямнинг уйланиш тўйига таклиф қилинган меҳмонлар орасида қарийб 50 давлат раҳбари бор.

Тўй тантаналарини Лондон кўчаларида ярим миллиондан зиёд киши томоша қилмоқда. Минглаб одамлар келин-куёв тушган тахтиравон юриб ўтадиган кўчалар бўйида чодирлар тикиб олган.
XS
SM
MD
LG