Истанбулни эсласам кўчада юрган мушук ва итлар кўз олдимга келади. Ҳар ким ўзича қайсидир шаҳарни, давлатни эслаб қолади. Мени ҳайратлантиргани айнан кўчадаги ҳайвонларга истанбулликларнинг меҳрибонлиги эди.
Сайёҳлар билан гавжум Истанбул аҳли мушук ва итларни кўчада кўрса урмайди, ўлдирмайди, қамаб ҳам қўймайди. Улар Истанбул фуқароларидек эркин, хотиржам.
Истанбул мушукларининг суратларини сизнинг эътиборингизга ҳавола этаман:
Истанбул мушукларини эски шаҳарда кўп учратасиз. Айнан сайёҳлар гавжум бўлган Истиклал кўчасида мана бу оқ-қора мушуквой ҳам емиш кутиб ўтирган эди.
Истанбуллик мушуклар автомашиналар устида офтобда тобланиб ётишни хуш кўради.
Истанбул кафеларида буюртма олишларини кутиб ўтирган мушуклар ҳам кўп учрайди.
Дайдивойларни махсус мушуклар емаги билан сийлайдиганлар анча.
Агар жуда ҳам оч қолиб кетса, мушуквой сиздан ялиниб сўраши ҳам мумкин.
Зоодўконда дайди мушуклар янги эгаларини кутишади.
Галата минораси атрофида сайёҳлар орасида мушуквой кезиб юрибди
Истанбулда полицияда хизматни орзу қилган мушуклар ҳам бор.
Мобил телефон дўконига клиб турадиганлари ҳам бор.
Ёшлигимда мушукларни хафа қилганларга ёши улуғлар "урма, мушукни пайғамбаримиз силаган" дейишар эди. Балки Ўзбекистон мушуклари ва итлари хозир Истанбулни орзу қилишаётгандир...