Линклар

ЕИ лидерлари Италия ва Испания масаласини муҳокама этмоқда


Брюсселда ўтаётган Европа Иттифоқи саммити доирасида Италия ва Испания илтимоси билан евроҳудуд лидерларининг шошилинч сўзлашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Оланд маълум қилди. Хабарларга кўра, Испания ва Италия қарз инқирозига қарши кураш учун ўз давлатларига ёрдам берилмаса, Европа Иттифоқининг иқтисодни ривожлантириш мақсадида 120 миллиард евро маблағ ажратиш қарорини муҳосара қилишини билдирган.

Испания ўз банкларини қўллаб-қувватлаш учун қарз берилишини, Италия эса ўз облигациялари юзасидан даромадларни камайтириш чоралари жорий этилишини талаб қилмоқда. Италия облигациялари даромадлилигининг озайтирилиши бу мамлакатдаги қарз инқирозининг чуқурлашмаслигига сабаб бўлади.
XS
SM
MD
LG