Линклар

Мюнхенда нацист аёл устидан маҳкама бошланди


Беате Цшепе саккиз нафар турк, бир грек ва немис полциячисининг ўлдирилишида иштирок этганликда айбланмоқда.
Германияда ирқий асосда қатор қотилликларни содир этганликда айбланаётган нео-нацист гуруҳи аъзоси бўлган аёл устидан маҳкама бошланди.

38 ёшли Беате Цшепе Мюнхендаги суд залига полициячилар қуршовида олиб келинди. Суд биноси олдида ирқчиликка қарши йирик намойиш ўтказилмоқда.

Цшепе 2000-2007 йиллар оралиғида саккиз нафар турк, бир грек ва немис полциячисининг ўлдирилишида иштирок этганликда айбланмоқда. У шунингдек, камида иккита бомба портлаши, 15та банкнинг ўмарилиши ҳамда террор ташкилоти ҳисобланган Миллий-социал махфий гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.

Ультра-ўнгчи гуруҳга кўмаклашганликда яна тўрт киши айбланмоқда. 2011 йилда мазкур гуруҳнинг икки аъзоси банкни ўмараётиб, ўзларини портлатиб юборган эди.

Цшепе умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG