Линклар

Мисрда Мурсий сафдошларининг активлари музлатилди


Ҳисоб рақамлари музлатилганлар орасида "Мусулмон биродарлиги" лидерларидан бири Муҳаммад Бадий ҳам бор.
Миср прокуратураси “Мусулмон биродарлиги” ташкилотининг 14 аъзоси активларини музлатиб қўйишга қарор қилди.

Бу чора шу йилнинг 3 июл куни Миср президенти лавозимидан четлатилган Муҳаммад Мурсийга нисбатан жиноий таъқибнинг бошланғич босқичи доирасида қабул қилинган.

Собиқ президентга жосуслик, зўравонликка гижгижлаш ва иқтисодиётни барбод этганлик каби айбловлар юклатилмоқда.

Муҳаммад Мурсий қаерда тутиб турилгани ҳозиргача сир сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG